Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№44 дан: 30.10.2014

"2014 йил - соғлом бола йили"

ЖАЖЖИ СПОРТЧИНИНГ ЮТУҚЛАРИ

Юртимизда ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун кенг имконият ва шароитлар яратилган. Ўлкамизнинг ҳар бир ҳудудида спорт мажмуалари, спорт майдончалари барпо этилиб, спортнинг барча турлари бўйича тўгараклар фаолият олиб бормоқда.

Спорт билан шуғулланган инсон ҳам руҳан, ҳам жисмонан соғлом бўлади. Спорт билан болаликдан бошлаб шуғулланиш эса янада афзалдир. Бунда ота-оналар ўз дилбандининг интилиш ва қизиқишини инобатга олиб, бирон-бир спорт турига жалб қилиши фарзандларининг соғлом ва баркамол бўлишларини таъминлайди.

Балиқчилик Кумушбиби Иминованинг спортнинг ўзбек жанг санъати турига қизиқиши борлигини сезган ота-онаси уни тумандаги индустриал педагогика касб-ҳунар коллежида жойлашган ички ишлар бўлими тасарруфидаги "Посбон" спорт клубига олиб боришди.

Эндигина 7 ёшни қаршилаган Кумушбиби машғулотларда фаол қатнашди, устози Хумоюн Пўлатов берган сабоқларни қунт билан ўрганиб борди. Мана бир йилдан ошибдики, у вилоят ҳамда водий бўйича ўтказилаётган турли мусобақаларда ютуқларга эришиб келмоқда. Яқинда ана шундай мусобақалардан бири Фарғона шаҳрида бўлиб ўтди. Болалар ва ўсмирлар ўртасидаги "Ал-Фарғоний кубоги" республика турнирида Кумушбиби ғолиблик шоҳсупасини эгаллади. Энди уни кўрган ҳамқишлоқлари чемпион қиз деб аташади.

Ўзбек жанг санъати федерацияси томонидан берилган махсус диплом, олтин медаль шунингдек, бошқа мусобақаларда қўлга киритган ютуқлари унга куч ва шижоат бағишлайди. Унинг орзуси келажакда ўз маҳоратини ошириб бориб, юқори поғоналарни эгаллашдир.

Ёш спортчига биз ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Барно ШЕРАЛИЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди