Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№44 дан: 30.10.2014

Ўқинг, қизиқ

ҚОТИЛ ДАРАХТЛАР

ХХ аср бошларида "Нью Йорк Уорлд" журналида Марказий Америкадаги кўллардан бирининг қирғоғида ўсувчи йиртқич дарахт ҳақида хабар босилади. Бу дарахт бир овчининг итини ўз домига тортади. Итнинг эгаси уни зўрға қутқаради. Дарахт шохидаги сўрғичлар итнинг қонини сўришга уринади.

Бразилиядаги Чако номли жойда бир дарахт остидан тез-тез одам суякларини топишади. Унинг гулларидан чиққан ҳид одамни ўзига тортиб маст қилар, барглари эса қурбонни маҳкам сиқиб, унинг қонини сўрарди.

Айниқса, ангор дарахти ҳақида жуда кўп афсоналар тарқалган. У ҳақда 15 йил тадқиқот ўтказган ботаник Румфей шундай ёзади: "Бу дарахт атрофида на дарахт, на ўт-ўлан ўсади. У ўсадиган жойда тупроқ унумсиз, қоп-қора бўлади. Унинг шохига қўнган қушлар заҳарланиб ерга тушади".

Австралияда лапортея - чаёнўт дарахти ўсади. Унинг майда тикан ва барглари куйдириш хусусиятига эга. Малайя ўрмонларида ўсадиган лак дарахтидан чиқадиган заҳарли суюқлик терига тошма чиқариб, юқори ҳарорат ва оғриқ қўзғайди.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди