Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№45 дан: 06.11.2014

АЁЛЛАР ГИМНАСТРАДА ФЕСТИВАЛИ

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Андижон шаҳридаги ихтисослаштирилган гимнастика мактабида аёллар ўртасида гимнастрада фестивали бўлиб ўтди.

"Соғлом бола йили" давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, уй бекалари ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида ўтказилган гимнастрада фестивалида туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган жамоалар иштирок этиб, ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

Тадбир очилишида сўз олганлар мамлакатимизда опа-сингилларимизнинг соғлом бўлишлари, хусусан, хотин-қизлар спортини ривожлантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, ўтказилаётган мазкур фестивалининг уй бекаларни спортга жалб этишдаги ўрни ва роли хусусида гапирдилар.

- Бугун вилоятимизда хотин-қизларнинг, хусусан, уй бекаларини спортга жалб этиш учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган, - дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова. - Мазкур йўналишда олиб борилаётган самарали ишлар натижасида айни кунда вилоятда 20 мингдан зиёд аёллар спорт билан мунтазам шуғулланмоқда, 120 мингга яқин хотин-қизлар оммавий спорт турларига жалб этилган. Бу ўз навбатида оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмонан баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишлар самарадорлигини оширмоқда.

Байрамона руҳда ўтган фестивал уй бекалари ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Якунда фестивал иштирокчилари ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

З. РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди