Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№45 дан: 06.11.2014

АНДИЖОНДА НИКОХ ТЎЙЛАРИ

"Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди Андижон вилоят бўлими ташаббуси билан намунали тўйлар ўтказилмоқда. Куни кеча Андижон шаҳридаги "Олтин водий" тантаналар саройида вилоятимиз шаҳар ва туманларида истиқомат қилаётган 22 нафар йигит-қизнинг никоҳ тўйлари ўтказилди.

Қатор ташкилотлар ҳомийлигида келин-куёвларнинг яқинлари иштирокидаги тўй тантаналари шоду хуррамлик билан ўтди.

Тантанани вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова очиб, келин-куёвларни муборакбод этди. Мустақил ҳаётга қадам қўяётган ёш оилаларнинг мустаҳкам ва бахтли бўлишларини тилади. Шундан сўнг "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди Андижон вилоят бўлими раиси Икромиддин Валиев ёш оилаларни табриклади. Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси Муқаддасхон Исақова уларга тантанали равишда никоҳ гувоҳномаларини топширди.

Эл суйган санъаткорларнинг куй-қўшиқлари, жозибали рақслар даврага ўзгача файз киритди.

З. АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди