Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№45 дан: 06.11.2014

Танлов

ЗИЛОЛА - ЭНГ ФАОЛ МАЪНАВИЯТ ТАРҒИБОТЧИСИ

Андижон давлат тиббиёт институтида "Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

"Соғлом бола йили" давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги "Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, маънавият соҳаси вакилларининг билим, маҳорат ва тажрибаларини юксалтириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси" танлови юқоридаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур танловнинг Андижон вилоят босқичида туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 17 нафар энг илғор маънавият тарғиботчилари ўз билим ва маҳоратларини намойиш этдилар.

- Танлов иштирокчилари аҳоли, айниқса, ёшларда Ватанга муҳаббат ва садоқат, инсонпарварлик туйғуларида тарбиялаш, миллий урф-одат, анъана ва қадриятларимизнинг ҳаётдаги ўрни ва аҳамиятини, умуман, халқимиз маънавиятини юксалтиришга қаратилган жараёнларни ўзига хос, қизиқарли тарзда очиб бердилар, - дейди Республика Маънавият тарғибот маркази Андижон вилоят бўлими раҳбари Аббосбек Исроилов.

Қизиқарли тарзда ўтган танлов якунида Олтинкўл тумани Иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Зилола Тоштемирова ғолиб деб топилди ва танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

- Бугун аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида маънавий-маърифий соҳадаги тарғибот ишларини янгича ёндашув асосида олиб боришимиз зарур, - дейди танлов ғолиби Зилола Тоштемирова. - Чунки дунё миқиёсида "оммавий маданият", диний ақидапарастлик сингари турли иллатлар кенг ёйилган, ғоялар кураши авж олган бугунги даврда маънавият тарғиботчиси фидойилик билан ишлалашлари зарур. Шу маънода ушбу танлов маънавиятчиларни янада фаол бўлишга унайди.

Якунда ғолиб ва фаол иштирокчилар фахрий ёрлиғ ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди