Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№45 дан: 06.11.2014

САЙЛОВЛАР ЮҚОРИ САВИЯДА ЎТАДИ

Вилоят сайлов комиссиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари раислари, аъзолари, шунингдек, ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда ҳуқуқий-демократик ва фуқаролик жамиятининг шаклланишида демократик, халқаро меъёр ва талаблар асосида ўтказилаётган сайловларнинг ўрни ва аҳамияти ниҳоятда катта. Шу маънода шу йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларни юксак савияда ўтказиш учун зарур ишлар олиб борилмоқда. Семинарда сайлов жараёнини ҳар жиҳатдан пухта ва самарали ўтказиш муҳимлиги, округ сайлов комиссиялари аъзоларининг билим ва малакасини ошириш масалалари хусусида атрофлича сўз юритилди.

Семинарда сайлов қонунчилигидаги ўзгариш ва янгиликлар, сайлов комиссиялари фаолиятини самарали ташкил этиш, сайловларнинг, сиёсий партияларнин сайловолди тарғибот-ташвиқот ишларининг қонунлар доирасида ташкил этилишини таъминлаш, фуқароларнинг сайловлар борасидаги билимларини бойитиш каби қатор мавзуларда мутахассислар томонидан маърузалар ўқилди.

Тадбир қатнашчилари маърузалар юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирдилар, ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан тегишли жавоблар олдилар. Шунингдек, иштирокчиларга айни кунда мазкур йўналишда амалга оширилиши зарур бўлган ишлар хусусида кенг тушунчалар берилди.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди