Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№45 дан: 06.11.2014

Руҳий тест

СИЗ ҚАНДАЙ ИНСОНСИЗ?

Ушбу тест ўзингизни қандай инсон эканлигингизни билишингизда ёрдам беради.

1. Шоҳона дастурхон атрофида бўлсангиз, ўзингизни қандай тутасиз?

а) меъёрида еб-ичаман, қачон ўзимни тўхтатишни биламан - 0

б) қорним тўқ бўлса-да, яхши овқатдан ўзимни тиёлмайман - 1

2. Сўзлашни хуш кўрасизми?

а) гапиришга арзийдиган бирор гап бўлса, кейин гапираман - 0

б) кўп гапиришни ёқтираман, ҳар қандай мавзуда гаплашиб кетавераман - 1

3. Тартиб-интизомлимисиз?

а) ҳар бир ишим тартибга солинган, режа асосида иш қиламан - 0

б) тартиб-интизомга риоя қилмайман - 1

4. Қатъиятлимисиз?

а) бирор нарсага аҳд қилсам, уни албатта амалга ошираман - 0

б) кўпинча иккиланаман, қийинроқ туюлган ишни бажармай қўявераман - 1

5. Пулни қандай сарфлайсиз?

а) фақат керакли нарсаларгагина пул сарфлайман - 0

б) қанча истасам шунча пул сарфлайман - 1

6. Қандай ходимсиз?

а) меҳнаткашман, ўз вазифамни сидқидилдан бажараман - 0

б) кўпинча фикримни жамлолмайман, ишга чин дилдан киришолмайман - 1

7. Доим рост гапирасизми?

а) фақат рост гапираман - 0

б) баъзан ёлғон ҳам гапираман, масалан қийин вазиятдан чиқиш учун- 1

8. Атрофдагиларга муносабатингиз қандай?

а) барчанинг кўнглига қарайман - 0

б) мени атрофдагилар қизиқтирмайди - 1

9. Таваккалчимисиз?

а) таваккал қилишга қўрқаман - 0

б) керак бўлса таваккал қилишга тайёрман - 1

10. Оғир-босиқмисиз?

а) ғалва-жанжалга тоқатим йўқ - 0

б) кўпинча бошқалар билан тортишиб қоламан - 1

0-3 балл. Сиз ҳаттоки, иложсиз пайтда ҳам ўзингизни тута оласиз. Ҳар бир ҳаракатингиз олдидан узоқ ўйлайсиз. Сизга ҳар қандай сирни ишониб айтиш мумкин. Берган ваъдангизнинг устидан, албатта, чиқасиз.

4-6 балл. Сиз ҳамма нарсани тўғри бажаришга ҳаракат қиласиз. Атрофдагилар асабингизга тегишган пайтда ҳам жиғибийрон бўлганингизни билдирмайсиз. Вақтингизни қандай сарфлашни биласиз. Баъзи-баъзида сизга қатъият етишмайди.

7-9 балл. Баъзан атрофдагиларнинг ғашига тегишингиз мумкин. Сиз пулни қандай сарфлашни яхши биласиз. Қатъиятлисиз, бирор нарсага аҳд қилсангиз, албатта уддасидан чиқасиз. Сизга қандай муомала қилишса, ўшандай жавоб қайтарасиз.

10 балл. Сиз фақат ўзингизни яхши кўрасиз. Атрофдагиларнинг сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари сизни умуман қизиқтирмайди. Ўз фикрингизни ошкора гапирасиз. Пулни аёвсиз сарфлайсиз.

Тайёрловчи:

ДИЛШОДБЕК.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди