Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№45 дан: 06.11.2014

Қатра

ЧАРХПАЛАК ДУНЁ

Келинларнинг боши бир ерга йиғилгудай бўлса, дарров қайнонасидан нолийди.

Униси у дейди, буниси бу дейди. Хуллас, эшигини очиб, набираларини суюб қўлидан келганча уй юмушларига ёрдам бериб юрган қайнона ёмон отлиққа чиқади. Билмаганини ўргатгани уларга малол келганини яшириб ҳам ўтиришмайди.

Назира ҳам мана шундай давраларда қайнонасининг астар-аврасини ағдариб ташлайди. Қайнонаси қўли юпқа қизиникига нарса ташишидан нолиб, уни пойлаб ўтирганини ҳам айтиб чарчамайди.

-Уйда йўқ куним қизимни пойлоқчи қилиб қўяман. Уйдан нарса олиб чиқиб кетолмайди,-дейди ўз ишидан ғурурланиб.

- Унчаликка борманг, ёрдам берса, қизига ёрдам берибди-да, дейдиган бирорта мард топилмайди.

Ўткинчи дунёнинг эса чархпалаги айланаверади. Кечагина қайноналаридан нолиган келинлар бугун келинларидан нолийди. Энди уларнинг боши бир ерга йиғилгудай бўлса, келиндан кўрмаётган меҳр-оқибат ҳақида сўзлайди.

Шундай пайтда Назира мум тишлайди. Қайнонасига қилганлари келинидан ортиғи билан қайтаётганини айтишдан уялади. Келинидан ўғринча қизиникига ташиётганида, қайнонаси кўз олдига келади. Аввалги ҳаёт яна қайтарилаётгандай. Бу сафар эса қайнонаси ўрнида ўзини кўриб, аччиқ-аччиқ йиғлайди. Шунга айтсалар керак-да, ким қилмагай, ким тортмагай деб...

ЗУМРАДХОН.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди