Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№45 дан: 06.11.2014

Дил туғёни

ОНА МЕҲРИ

Инсон учун она меҳридан улуғ ва азизроқ нарса йўқ. Ана шу меҳр яхши ва ёмон кунларимизда бизга куч ато этади, умид билан яшашга ундайди.

- Майли, қизим яхши етиб олинглар, ҳаммаларига мендан дуо-саломимни етказгин. Катталарни ҳурмат қилгин, қадр топасан, - дея Гулсум хола қизини ўз уйига кузатаркан, ширинтой набираларини ҳам қўлчаларидан ўпиб қўйди. Яна кўнгил узолмай, Дамас машинаси одамлар билан тўлгунча кутиб туришни баҳона қилди.

- Узоққа қиз берибсиз-да, ўргилай?! - деди бир йўловчи онахон.

- Тақдирдан айланай, энди иккинчи қизимни ҳам ёнига олиб кетишади. Қудаларим инсоф-диёнатли одамлар. Шунинг учун синглисини ҳам ўзига овсин қилиб узатяпмиз,- дея Гулсум хола табассум қилди.

- Ҳа, ўзингизнинг катта қизингиз яхши эканки, синглисини ҳам келин қилишмоқда, менимча, бўлмасам, бошқа ердан келин излашармиди, тўғрими, - дея онахон боласини кўтариб турган ёш келинга қаради. Шу пайт икки ёш қиз келиб машинага чиқишди. Қизлар машинага ўтираркан она улардан илтимос қилди:

- Жон қизларим, мана шу опангиз манзилга етганда ёрдамлашиб юборинглар, сизлардан илтимос, болалари билан қийналиб юрмасин, - дея умид билан уларга тикилди. - Хўп бўлади, холажон, хавотир олманг, уйигача олиб кириб қўямиз, - деб қизлар жавоб қайтаришди.

Аёл хали кетиб улгурмаган қизини яна соғинишини ўйлаб, кўзи намланди. Буни билинтирмаслик учун кўзларини яширди. Ҳайдовчи машинага ўтирди.

- Хўп, эсон-омон етиб олинглар, етиб олиб қўнғироқ қилиб қўйгин, қизим.

Ниҳоят, машина юриб аста олислай бошлади. Она улар ортидан кузатганча бир зум ўйланиб қолди.

Аслида она меҳри шунчалар буюк ва улуғ бўларканки, буни англаб етиш учун баъзан бир инсоннинг умри ҳам етмайди. Оналаримизнинг диллари шундай соф ва беғуборки, уни оддий сўз билан таърифлаш мумкин эмас. Улар дунёдаги, ҳаётимиздаги энг яқин инсонимиздир. Биз ҳам улар учун энг қадрдон инсонларимиз. Шундай экан, оналаримизни борида қадрлайлик, улардан бор меҳримизни аямайлик!

Ҳамрохон МАМАТҚУЛОВА, Жалақудуқ тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди