Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№45 дан: 06.11.2014

Кечинма

ЁЛҒИЗЛИК

Кунларимнинг давоми йўқдек. Хаёллар ёлғиз овунчим. Юрагимнинг тор қафаслари бузилиб кетгудай. Бу ҳолимга қисмат сира ачинмайди. Зорлигим ўзимга-да душман. Шафқатсиз ёлғизлик қалбимни кемирмоқда. Туннинг ўзга макони йўқдек хонамга ўрнашиб олган.

Нигоҳларим толиқиб, ёлғизликнинг зулмат сояси киприкларимга боғланади. Токчада гулдонда турган гулга қарайман. Улар устимдан кулаётгандек гўё. Умидлар узилган бу тунда ғам чоклари сўкилиб, бедаво дард каби инграйди. Аччиқ хўрсинишлар бағримга тош каби ботади.

Барига чидаш керак. Деразадан ташқарига қарайман. Дарахтларнинг гўё ғамдан боши эгик, силкинади. Руҳимдан яралган бардош буни кўриб, уқаланиб аста пастга тушди. Вужудим карахт. Нима қилишни билмайман. Фақат кутиш, кутиш керак.

Тонг отса, бари унутилади. Бу соғинч ва фироқлар ортга чекинади. Яна умид билан гулга кўз ташлайман. Не ажабки, боягина барқ уриб очилиб турган гул сўлғин тус олибди. Менинг кайфиятим унга ҳам таъсир ўтказмай қолмабди-да. Қисматдошим - сўлғин гуллар ненидир сўзлаётгандек. Уларнинг сўнгги сўзларига қулоқ соламан:

-Ожизлигим туфайли ҳаётим жуда қисқа. Лекин мен умрим борича кулиб туришга, гўзал бўлишга уринаман. Одамларга, кўнгилларга қувонч улашишга интиламан. Бугун умрим якунланади. Сен эса яшашда давом эт. Аммо ғамга, маъюсликка барҳам бер. Акс ҳолда умринг зое кетади, - дея нидо бергандек бўлди ва гулнинг барглари бир-бир тўкила бошлади.

Гулнинг бу нидосини қалбим эшитди. Шунисига ҳам шукур. Тонг отсин, бу ситамларга кўз юмиб, албатта, янгидан ҳаёт бошлайман. Худди гуллар каби гўзал бўлиб, табассум билан яшайман.

Гулбаҳор ЙЎЛДОШЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди