Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№45 дан: 06.11.2014

Улуғлар ёди

ЎЗ ЗАМОНАСИНИНГ ҚУТБИ

Тасаввуфнинг машҳур кубровийлик тариқати асосчиси, ўз замонасининг қутби дея улуғланган буюк ватанпарвар, хивалик шайх Нажмиддин Кубронинг тўлиқ исми Аҳмад ибн Умар Абулжанноб Нажмиддин Кубро Хевақий Хоразмийдир. Шайх исмидаги "Нажмиддин" - " диннинг юлдузи" деган маънони берса, " Абулжанноб" Нажмиддин Кубронинг кунияти ҳисобланиб, "дунёдан паҳез қилган тақводорнинг отаси" деган маънода қўлланилган, яъни шайх "тақво ва тавба посбони" деб улуғланган.

Ривоят қилинишича, Наж-миддин Кубро Искандария шаҳрида ҳадис илмини ўрганиб қайтаётиб, бир кеча Муҳаммад (с.а.в.)ни тушида кўради ва у зотдан "Менга куният бағишланг" деб сўрайди. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) Наж-миддинга: "Сенинг куниятинг Абулжанноб - дунёдан парҳез этувчи бўлади", деб марҳамат қиладилар. Бу башоратдан сўнг Нажмиддин ҳаётини тасаввуфга бағишлади...

Шайхнинг "валийтарош" "валийларни парваришлаб етказувчи" деб улуғланишининг боиси Нажмиддин Кубронинг назари шу қадар ўткир бўлганки, қалбида илҳом-важд жўш урган пайтда кимга назари тушса, валийлик мартабасини топар, илоҳий сирлар билимдонига айланар экан.

Нажмиддин Кубро Мисрда Шайх Рўзбеҳон Мисрийга мурид тушиб, тариқат одобини ўрганади. Рўзбеҳон Мисрий Нажмиддин Куброни ўз ўғлидай яхши кўриб, алоҳида меҳр билан тарбия қилган ва қизини никоҳлаб бериб, ўзига куёв қилиб олган. Шунингдек, Кубро кўнглига ёққан пирни топиш баҳонасида турли мамлакатларда бўлади. Охири Боғдодда Шайх Иброҳим хонақохида сулукни давом эттиради, 7 йил муттасил Шайх хизматида бўлиб, унга ўғилдай боғланиб қолади. Кейин эса Нажмиддин Кубро Шайх Аммор Ёсир, Шайх Исмоил Қасрий хизматларида бўлади. Кубровийлик тариқати асосчиси бир неча муддат ўзга мамлакатларда бўлиб, Хо- размга қайтиб келганда, қирқ ёшлар атрофида эди. Бу вақтда у йигирма беш йилдан ортиқ умрини илм таҳсилига бағишлаган, оғир ва машаққатли етуклик ва комиллик йўлини босиб ўтганди.

Шайх Нажмиддин Кубронинг ҳузурига Эрон, Марказий Осиё, Миср, Кавказ, Шом, Ироқнинг турли ҳудудларидан муридлар келиб, тарбия топганлар. Шайх маърифатидан баҳраманд бўлиб, унинг суҳбатида иштирок этганлар. Маноқибларда ёзилишича, мўғуллар истилоси арафасида шайхнинг тўрт юздан ортиқ муридлари бўлган. Уларнинг ҳар бири тасаввуф тарихида ўз мавқеига эга бўлган кубровийлик тариқати давомчилари сифатида шуҳрат қозонганлар.

Нажмиддин Кубро ҳамиша бир ҳолатда бўлмаган, баъзан бирдан жўшиб, ўзга кайфиятга кириб вужуди балқиб кетган. Баъзан хазин ва ўйчан, ғоят камгап бўлиб қолган. Шайх бағоят зукко, салобатли, ҳайбатли киши бўлган, кечалари аксар бедор ўтириб ибодат қилган. Сурункали рўза тутишни одат қилиб, илҳомли дамларда хонақоҳ ҳовлисини сайр этган. Ўз нафси билан ҳисоб-китоб қилишни энг яхши ҳисоб-китоб деб ҳисоблаган.

Кубровийлик - донишмандлик, исломий ҳикмат ва инсоний поклик рамзи сифатида бутун Шарққа ёйилди. Шайх Нажмиддин Кубро эса асрлар оша мусулмон дунёсида дониш ва ҳикмат, ирфон ва заковат юлдузи бўлиб порлаб турибди.

Замирахон ИСҲОҚОВА,

Наманган давлат университети доценти.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди