Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№48 дан: 27.11.2014

"ЛИБОСЛАРДА ҚАДРИЯТ АКСИ "

Марҳамат қурилиш ва индустрия касб-ҳунар коллежида коллеж бошланғич хотин-қизлар ташкилоти ташаббуси билан ўқувчи қизлар ўртасида "Либосларда қадрият акси" деб номланган кўрик-танлов бўлиб ўтди. Унда коллежнинг тикувчилик тўгараги аъзоларидан таркиб топган "Нодирабегим", "Афсона" ҳамда "Нафосат" гуруҳи қизлари ғолиблик учун ўзаро беллашдилар.

Танловнинг асосий мақсади, ёшларнинг кийиниш маданиятини юксалтириш, миллий ва замонавий либосларимизни тарғиб қилишдан иборат бўлди. Бу борада ўқитувчилар Зиёдахон Норматова, Озодахон Аманова, Мунаввархон Саҳийоваларнинг устоз-шогирд йўналишида олиб бораётган ишлари алоҳида эътироф этилди.

Белгиланган шартлар бўйича ўқувчилар ҳар томонлама ўзларининг иқтидорли эканликларини намойиш этдилар. Хайитхон Исомитдинова, Мавлуда Жўрабоева, Мафтуна Абдуллаева, Мавжуда Юлдашева, Мунисхон Аҳмаджонова, Дилдора Олимжонова, Хайитхон Абдукаримова, Моҳларой Фозилжонова, Нозигул Юнусалиева, Одина Сиддиқоваларнинг миллий либослар кўргазмалари йиғилганларга манзур бўлди.

Танлов якунига кўра, 1-ўрин "Афсона" гуруҳи қизларига насиб этди. Улар ўзларининг келин либослари, ўқитувчи ва ўқувчи формалари, раҳбар либослари бўйича тайёрлаган кўргазмалари билан танлов ғолибига айландилар.

Ғолиба қизлар коллеж маъмурияти ҳамда влоят та масус касб-ҳунар таълими бошқармаси бошланғич хотин-қизлар қўмитасининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. Совғаларни коллеж директори Ж. Ғофуров топширди.

М. РЎЗИЕВА,

коллеж ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди