Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№50 дан: 10.12.2014

ХОТИН-ҚИЗЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯДА

З. М. Бобур номидаги вилоят театрида "Аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда бошланғич хотин-қизлар қўмиталарининг ўрни ва роли" мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Андижон вилояти хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан қатор ташкилотлар ҳамкорлигида мамлакатимиз Бош қомусининг 22 йиллигига бағишланиб ўтказилган мазкур анжуманда хотин-қизларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари, мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова анжуманни очиб, истиқлол йилларида мамлакатимизда хотин-қизлар, уларнинг турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб, айниқса, опа-сингилларимизнинг фаоллигини ошириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги эътиборга молик ишларни алоҳида эътироф этди.

Анжуманда "Ўзбекистон аёли ва Конституция" мавзусида тайёрланган махсус слайдлар, телероликлар намойиш этилди. Шундан сўнг мутахассислар томонидан мавзу доирасида маърузалар ўқилди. Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бошланғич хотин-қизлар ташкилотлар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, анжуманда бошланғич ташкилотлар қошида фаолият юритаётган "Ораста қизлар" тўгараклари фаолиятини жонлантириш, таълим муассасаларида "Зумрадойлар давраси" машғулотларини ўтказиш сингари қатор йўналишларда амалга ошириладиган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Якунда "Энг намунали хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти" кўрик-танлови республика босқичи ғолиб ва совриндорларига ҳамда самарали фаолият олиб бораётган вилоятдаги қатор бошланғич хотин-қизлар ташкилотлари етакчиларига фахрий ёрлиғ ва эсдалик совғалар топширилди.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди