Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№50 дан: 10.12.2014

Маслаҳатчилар ҳаётидан

МАҲАЛЛА ИШИГА КАМАРБАСТА АЁЛ

Халқ осойишталиги, маҳалла ободлиги йўлида фидойилик билан меҳнат қилаётган аёлларимиз жуда кўп. Улар ҳамиша эл манфаатини ўз манфаатидан устун биладилар. Избоскан туманидаги З. М. Бобур номли маҳалла фуқаролар йиғинининг диний-маърифат, маънавий- ахлоқий масалалар бўйича маслаҳатчиси Дилоромхон Сиддиқова ҳам ана шундай жонкуяр аёллардан бири.

Асли касби ўқитувчи бўлган Дилоромхон опа бугун катта бир маҳалланинг қувонч-ташвишига шерик. Маҳалладошларининг қай бирига маънавий кўмак керак, қай бири моддий ёрдамга муҳтож - буларнинг бари маслаҳатчининг доимий эътиборида.

Жами 2735 нафар аҳолининг, айниқса, маҳалладаги бир ярим мингдан зиёд хотин-қизларнинг қувончу-ташвишига шерик бўлиб, ўз маслаҳатлари билан далда бўлаётган куюнчак маслаҳатчи зиммасидаги вазифани сидқидилдан адо этишга астойдил ҳаракат қилмоқда. Маҳалладаги тўй-тўркин, маърака-эҳсонларни камчиқим, ортиқча дабдабасиз ўтказишда дастурхончилар Муяссархон Ёқубова, Мақсудахон Аҳмедовалар билан биргаликда самарали ишлар олиб бормоқда. Маҳаллада уч-тўрт кунлаб тўй қилиш, бир ойлаб маъзар беришлар ўрнига ёш оила учун зарур уй-рўзғор буюмлари олиб бериш йўлга қўйилганлигидан барча хурсанд. Маҳалланинг фаол аёллари Мақсудахон Насриддинова, Юлдузхон Тошматова, Дилоромхон Райимбердиева, Одинахон Насриддинова, Муаззамхон Парпиевалар Дилоромхон опага доимий елкадош. Маҳалла фуқаролар йиғини раиси Одинахон Деҳқонова ҳамда котиби Маҳфузахон Абдураимовалар билан бирга маҳалладошларининг яхши-ёмон кунларида уларга ҳамдард, ҳамфикр бўлишмоқда.

Дилоромхон опа моддий ёрдамга муҳтож оилалар, кексалар, ногиронлар холидан хабар олишишига ҳам бош-қош бўлмоқда. Маҳалладаги арзимаган хатолар сабабли ажралиш ёқасига келиб қолган оилалар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилаётганлиги туфайли салбий ҳолатларнинг олди олинмоқда.

Дилоромхон Сиддиқова ички ишлар профилактика инспектори ҳамда хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси билан ҳамкорликда ёшларни диний оқимлар, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш борасида, шунингдек, ишсиз хотин-қизлар, коллеж битирувчилари бандлигини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари самараси ўлароқ, маҳаллада ана шу йўналишларда ижобий натижаларга эришилмоқда.

Аҳоли, айниқса, хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини таъминлаш, янги оила остонасида турган йигит-қизларнинг тўйдан олдин тиббий кўрикдан ўтишларини назоратга олиш, бўйича қишлоқ врачлик пункти ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишларда ҳам маслаҳатчининг хизматлари катта.

Аёл учун, аввало, оиласи тотувлиги муҳимдир. Оила ва жамият ишида бирдек жонкуяр Дилоромхон Сиддиқова турмуш ўртоғи Ғанишер ака билан тўрт фарзандни тарбиялаб, юрт корига ярайдиган инсонлар қилиб камолга етказди. 100 ёшни қаршилаётган дадаси Насриддин ота эса қизидан насиҳатларини аямайди. Умуман, оиласи, яқинларининг меҳри, кўмаги билан фидойилик кўрсатиб меҳнат қилади. Маҳалладошларига ҳар доим кўмак беришга интилади.

Дарҳақиқат, инсон ўз умрини ўзи мазмунга тўлдиради. Ҳар ишда одамлар меҳрини қозониш осон эмас. Юртдошлари меҳрини қозонган, эл-юрт корига камарбаста бўлаётган Дилором опага ҳар қанча ҳавас қилса арзийди.

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди