Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№50 дан: 10.12.2014

Дил туғёни

КУЗ ХАТОЛАРИ

Икки қароғингдан минг йиллардан буён яралмаган кашфиётлар бунёд бўлди. Юрагимда ёхуд мана шу мен ва сен кўраётган бутун борлиқда. Сенинг кўзларинг қалбимда бахтнинг сийратини чиза бошлаганди. Кўзларимда дийдорга томон умидлар қайта туғилдилар. Киприкларим учига илинган томчилар юзларимни ювди гўё.

Йўқ, сен аслида келмагандинг, бу шунчаки оддий ҳодиса эди холос. Сенинг оёқларинг бу йўлга бошламаган, аслида бу тасодифнинг оёқлари эди. Бу кўзлар ҳам мени изламаган, қисматнинг менга боқиб турган мажбурият нигоҳлари эди. Ҳа, бизни йўллар эмас, мана шу мажбурият ушлаб турарди.

Кечир... мен сени унутгандим, лекин мана шу учрашув яна қалбда ишқ уруғини соча бошлади!.. Йўқ, йўқ, мен бундай ишқни истамайман, ўзганинг васлини тилаган кўзларни хоҳламайман.

Ғурур оёқларимга жон берди ва ўша йўлдан мени узоқлаштирди. Мен сендан айрилдим, аслида сенинг олдингда ҳам шундай эди. Мен шунчаки кетмадим, ўзимни топгани юриб борардим...

Менга "севмайман" деган сўзни айтолмаслигингни билардим. Худди ўша кузнинг совуқ кунларида туғилган муҳаббатимиз ёлғиз қолди мана шу кимсасиз хиёбонда.

Кузнинг қучоғида, бизнинг нигоҳимизда туғилган ожизгина муҳаббат... хазонлар каби инграб-инграб, нажотсиз бу ҳаётдан кўз юмди...

Хосият НИГОР


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди