Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№52 дан: 25.12.2014

Ўзбекистон - ёш истеъдодлар юрти

ЮРТИМНИНГ БАХТЛИ ҚИЗИМАН

Болалигимда телевизор орқали ёшларнинг турли кўрик-танловларда ғолиб бўлганини кўрганимда, беихтиёр тўлқинланиб кетардим. Қанийди мен ҳам ана шундай ютуқларга эришсам, дея ният қилардим.

Ниятларим ота-онамнинг йўлини танлашга чорлади. Шу тариқа санъат соҳасига кириб келдим. Энг қувонарлиси, қўлимга дутор ушлатиб, сеҳрли куйларни тараннум этишни ўргатган инсон, биринчи устозим онам Зулхуморхон Қорабоевадир. Онамнинг кўмаги билан миллий куйларимизни маромига етказиб чалишни ўргандим.

Йиллар ўтиб миллий чолғу асбобларимиздан ташқари, менда эстрада ижрочилигига бўлган қизиқиш ҳам ортди. Айни кунда туманимиздаги 18-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг эстрада йўналишида ҳам таҳсил оляпман. Бу ерда устозим Радим Бўранов менга нафақат миллий, балки хорижий қўшиқларни куйлашни ҳам ўргата бошлади.

Санъат, мени шунчалик сеҳрладики, ҳар куни дарслардан кейин мактабдан тўгаракга шошаман. Уйда ҳам дарсларни қилиб бўлиб, дутор чалиш билан тинимсиз шуғулландим. Санъатга қизиқишим, интилишим самараси ўлароқ, , орзуларим ижобат бўлмоқда. Кейинги йилларда ўнлаб кўрик-танловларда иштирок этиб, совриндорлар қаторидан жой эгалладим.

2012-2013 йилларда эса дунёнинг икки йирик мамлакатларига боришга муяссар бўлдим. Дастлаб Россиянинг Москва шаҳрида ташкил этилган анъанавий "Истоки русской культури" (Рус маданияти сарчашмалари) халқаро фестивалда рус миллий қўшиғи "Валеньки"ни ижро этиб, фахрли учинчи ўринни ва Италиянинг Венеция шаҳрида ўтказиладиган "Орфей в Италии" халқаро фестивалига йўлланмани қўлга киритдим. Ўтган йили эса ўша фестивалда қатнашиб миллий қўшиғимиз "Дилхирож"ни ва устозим томонидан басталанган итальян тилидаги "Италиялик бола" қўшиқларини ижро этиб, 28 та мамлакатдан келган тўрт юз нафарга яқин иштирокчилар орасида 2-ўринга сазовор бўлдим.

Саҳнада "Дилхирож"ни айтганимда, залда шунчалик жимлик бўлдики, миллий қўшиғимиз оҳанги барчани ўзига ром этганди. Айниқса, тугатишим билан залдаги тўхтовсиз қарсаклардан беихтиёр кўзларимга ёш келди.

Фестивал мобайнида у ерда танишган тенгдошларим билан тарихий ва афсонавий шаҳарнинг зиёратгоҳ, театр ва музейларига саёҳат қилдик. Шунда улар мендан қайта-қайта "Дилхирож"ни хиргойи қилиб беришимни сўрашди. Бу мен учун фахр ва ифтихор эди.

Айни пайтда, келаси йили Данияда ўтказиладиган ҳалқаро кўрик-танловга қизғин тайёргарлик кўрмоқдаман.

Ютуқларимнинг барчаси муҳтарам Юртбошимиз томонидан биз ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг меваси десам, янглишмаган бўламан. Негаки биз ёшлар ана шу имкониятлардан фойдаланишга астойдил ҳаракат қиляпмиз. Бундан кейин ҳам мустақил Ўзбекистонимизнинг номини бутун дунёга ёйишга, ўзбек санъати ривожига муносиб ҳисса қўшишга ҳаракат қиламан.

Мен ўзимни Ўзбекистоннинг бахтли қизиман, десам асло янглишмаган бўламан. Чунки фарзандлари учун улкан имкониятлар эшигини очиб берган юртда яшашнинг ўзи бахт.

Мафтунабону

МАҲМУДЖОНОВА,

Жалақудуқ туманидаги

1-умумтаълим

мактаби ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди