Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№52 дан: 25.12.2014

Ҳаёт - ибрат мактаби

БОЛАЛИКДАГИ ОРЗУ РЎЁБИ

Ўшанда Саиджон мактаб ўқувчиси эди. Синфда ким қандай касб эгаси бўлиши ҳақида қизғин баҳс кетарди. Синфдошларининг бири ўқитувчи, бири шифокор, яна бошқаси ҳуқуқшунос бўлишларини айтдилар. Навбат Саиджонга келганда, у иккиланмай, "деҳқон бўлмоқчиман" деганди. Синфда кулги кўтарилди. Ўқитувчи эса ўқувчиларга "Бунинг нимаси ёмон, ахир ҳаммамизни деҳқон боқади-ку!" дея танбеҳ берганди.

Мана шу воқеага ҳам анча йиллар бўлди. Саиджон болалик орзусига эришди. Яъни, отаси Азим ака каби ерга меҳр берди, "ерни боқсанг, у сени боқади", деган ақидага амал қилди. Қишлоқ хўжалик олийгоҳини тугатгач, отасининг ишини давом эттирди. Моҳир фермер сифатида юртга танилди. Хорижда малака оширди. Саиджон замонавий фермер ҳам билимдон, ҳам ташкилотчи, ҳам ер билан тиллаша оладиган етук мутахассис бўлиши зарурли-гини англади. Отаси кўп таъкидлайдиган: "Кўпчиликка фойдаси теккан касб ўз эгасини улуғлайди" деган сўзларни, мағзини энди тушуняпти.

Бугун у синфдошлари билан тез-тез кўришиб туради. Унинг эл-юрт олдидаги обрў-эътиборига кўплари ҳавас қилади. Шундай вақтларда "мана, чинакам деҳқон бўлдим", дейди ғурурланиб.

Дала айланиб юрган Саиджон оппоқ қор қоплаган далаларига термуларкан, ерлари мўл ҳосил беришга куч йиғаётгандек кўринди кўзига. Келгуси ишларни режалаштириб бораётган Саиджон қишда ҳам фермернинг юмушлари бисёр эканини ўйлаб қадамини тезлатди.

Соҳиба ЎСАРАЛИЕВА,

Булоқбоши тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди