Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 01.01.2015

САРҲИСОБ

ЯНГИ ЙИЛ БАРЧАГА БАХТ ВА ОМАД КЕЛТИРСИН

Мана, юртимизда "Кексаларни эъзозлаш йили" деб аталган янги - 2015 йилни яхши ниятлар билан кутиб олдик. Бу йил ҳам олиб бораётган эзгу ишларимизни изчил давом эттирадиган хайрли йиллардан бири бўлишига асло шубҳа йўқ.

Маълумки, Ўзбекистонда оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, хотин-қизларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш, ёш авлодни жисмонан соғлом ва баркамол вояга етказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Бу бежиз эмас албатта. Чунки она ва бола соғлом ва бахтиёр бўлсагина юрт тараққий этади.

Ана шундан келиб чиқиб айтишим мумкинки, мазкур йўналишда туманимизда ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни "оммавий маданият" ва турли диний оқимлар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олишга қаратилган кўплаб тадбир ва мулоқотлар ўтказилаётганлиги аҳолининг, айниқса, ёшларнинг нафақат маънавиятини юксалтиришга, балки уларнинг сиёсий, ҳуқуқий, тиббий саводхонлигини, маданиятини, соғлом турмуш тарзи борасидаги билимларини оширишга хизмат қилмоқда.

Туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда айниқса, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олишга қаратилган қатор амалий ишлар олиб борилаётганлиги самараси ўлароқ ижобий натижаларга эришилмоқда.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари қошидаги тўй комиссиялари, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчиликнинг саъйи ҳаракати билан тўй ўтказиш жараёнидаги бир қатор маросимлар ихчамлаштирилди. Бу билан ортиқча сарф-ҳаражатлар ҳамда оворагарчиликларга чек қўйилмоқда. Бу борада тумандаги "Навоий", "Чорвадор", "Кўнчилик", "Буюк замин", "Олтинсой", "Ифтихор" каби маҳаллаларда амалга оширилаётган намунали ишларни алоҳида эътироф этиш лозим.

Никоҳга киришдан аввал ёшлар ҳар жиҳатдан оилавий ҳаётга тайёр, зарур билим ва тушунчага эга бўлишлари лозим. Шундагина барпо бўлаётган янги оиланинг пойдевори мустаҳкам бўлиб, ҳаётнинг турли синовларига дош бера олади. Шундан келиб чиқиб, никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш масаласига ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш мавзусига қаратилган кўплаб тадбирлар, давра суҳбатлари, учрашувлар ҳамда "Саломатлик кунлари" мунтазам ўтказилмоқда.

Умуман, оила, никоҳ муносабатларини тартибга солиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқий, тиббий билимларини ошириш, улар ўртасида маданий-маърифий соҳадаги тарғибот ишларининг кучайтирилганлиги натижасида туманимизда салбий ҳолатлар кескин камайди.

Сўзимни мухтасар қилиб айтмоқчиманки, янги йилда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизларнинг турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги ишлар изчил давом эттирилади.

Фурсатдан фойдаланиб, барча опа-сингилларимизни, юртдошларимизни янги йил билан табриклайман. Янги йил оилаларимизга бахт ва омад келтирсин.

Ферузахон АБДУЛЛАЕВА,

Қўрғонтепа тумани

ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди