Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 01.01.2015

БАХТИЁРЛИК БАРЧАГА НАСИБ ЭТСИН

Марҳабохон АҲМЕДОВА, "Ўзбекистон почтаси" АЖ Андижон вилоят бўлими Жалақудуқ филиали "Янги чек" алоқа бўлими бошлиғи.

Почта алоқаси тизимида 28 йилдан буён меҳнат қиламан. Дастлаб оператор бўлиб иш бошлаган бўлсам, бугун бир бўлимни бошқариш масъулияти зиммамда. Филиалимиздаги 18 та алоқа бўлимидаги 55 нафар ходимнинг 28 нафари хотин-қизлардир. Уларнинг ҳар бири зиммасидаги вазифани сидқидилдан адо этиб келмоқдалар. Тажрибали касбдошларимиз ёшларга касбимиз сирларини ўргатиб келмоқда.

Кўп йиллик фаолиятим давомида шунга амин бўлдимки, юртдошларимизнинг маънавиятини юксалтиришда, уларни янгиликлардан хабардор этишда бизнинг ҳам ҳиссамиз бор. Хусусан, филиал томонидан аҳолига 100 дан ортиқ турдаги вақтли матбуот нашрлари етказиб берилмоқда. Улар ўзининг ўқимишлилиги, мавзуларининг ранг-баранг-лиги билан бир-биридан ажралиб туради.

Севимли касбимнинг ортидан эл-юрт орасида ҳурмат топдим, кўплаб фахрий ёрлиқлар билан тақдирландим. Бундан, қолаверса, оилам фаровонлиги, фарзандларим камолидан беҳад бахтиёрман. Мана шундай бахтиёрлик янги йилда ҳар бир инсонга ҳамроҳ бўлсин.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди