Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 01.01.2015

ДИЛ НОМАЛАРИ

ЮРТИМИЗ ҲАМИША ТИНЧ БЎЛСИН

Юлдузхон ЮСУПОВА, Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимаси, майор.

Мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда божхона хизматининг ўрни ва роли ниҳоятда катта. Шу боис божхона тизимида ишлаш кишидан катта масъулият талаб этади. Ана шу масъулиятни ҳис этган ҳолда олийгоҳни тамомлаб, вилоят божхона бошқармасида фаолият бошлаганимга ҳам қарийиб 16 йил бўлди. Болалигимдан орзу қилган, ўзим севган касбнинг машаққатларига елка тутиб ишлаётганимдан завқ оламан.

Ўтган йиллар давомида зиммамдаги вазифани сидқидилдан адо этиб, юртимга нафим тегаётганлигидан, шу соҳани танлаб адашмаганимни дилдан ҳис қиламан.

Кўпчилик божхона тизимида ишлаш аёл киши учун оғир дейишади. Бироқ инсон қайси соҳага меҳр қўйиб, юракдан ишласа, ўша касбнинг қийинчиликлари кўзга кўринмайди. Шу маънода мен ҳам касбим машаққатларини енгиб ўтишга у қадар қийналмаганман. Энг муҳими, юртимнинг бахтли аёлларидан бириман. Оилам тинч, 1 нафар фарзандим камолга етмоқда, севган ишим бор. Шу иш орқали юртим тинчлигини, хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшаётганлигимдан фахрланаман.

Ҳамиша юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Янги йил барча-барчага, хусусан, азиз опа-сингилларимизга бахт ва омад олиб келсин. Бай-рам кайфияти ҳеч биримизни йил давомида тарк этмасин.

ИМКОНИЯТЛАР ЙИЛИ БЎЛСИН

Иқболхон ДАДАБОЕВА, ҳунарманд, Марҳамат тумани.

Болалигимдан чеварликка қизиқиб, кашта, дўппи тикишни ўрганганман. Ҳаётда ўз ўрнимни, эл-юрт орасида эса ҳурмат-эътибор топишимда, турмушимнинг тўкис бўлишида ўрганган ҳунарим муҳим аҳамият касб этди.

Айниқса, кейинги йилларда мамлакатимизда ҳунармандларга кўрсатилаётган эътибор, яратиб берилаётган кенг имкониятлар бу соҳани янада ривожланишига хизмат қилмоқда, бизни, ҳунармандларни эса руҳлантирмоқда.

Дастлаб мен ҳам якка тартибда иш бошлаганман. "Микрокредитбанк"нинг Асака филиалидан 3 миллион 900 минг сўм кредит олдим. Янги тикув машиналари сотиб олиб, фаолиятимни кенгайтирдим. Натижада 12 нафар чевар қиз доимий иш ўрнига эга бўлди. Бугун биз тайёрлаётган бежирим аёллар ва эркаклар кийимлари бозорларимизда анча харидоргир. Бу албатта, даромадимизнинг ортиб боришини таъминламоқда. Фаолиятим давомида шуни англадимки, ҳунар инсонни юксак мартабаларга кўтарар экан.

Янги йилда ўз олдимга улкан мақсадлар қўйганман. Хусусан, "Устоз-шогирд" анъанаси асосида ёш қизларимизга ҳунар ўргатиш орқали чеварлик анъаналарининг давомийлигини таъминлашга, мижозларимизга манзур бўладиган либослар турини кўпайтиришга астойдил ҳаракат қиламан.

Истайманки, кириб келган янги йил ҳар бир инсоннинг орзу-ниятлари ижобатини берсин.

ЁШ АВЛОД КЕЛАЖАГИ НУРЛИ БЎЛСИН

Мақсадпошша ЎРИНБОЕВА, Қорасув шаҳридаги 1-умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси.

Қарийб 23 йилдан буён ёш авлодга таълим-тарбия беришдек масъулиятли вазифада ишлаб келяпман. Ёш авлод келажаги нурли бўлиши, уларнинг маънавиятли, билимли, ҳар томонлама юксак салоҳиятли бўлиб улғайишларига ҳисса қўшаётганим менга бир олам қувонч, юртимизда таълим тизимига кўрсатилаётган эътибор эса куч ва шижоат бахш этади.

Ҳар бир якунланган йилни сарҳисоб қиламан. Нимага эришдиму нималарни қилишга улгурмадим? Шундан келиб чиқиб, янги режалар тузаман. Изланиб, фаолиятимини такомиллаштириб боришга интиламан. Ўтган йиллар давомида қатор кўрик-танловларда иштирок этиб, касбий малакамни янада мустаҳкамладим. Жумладан, "Йил ўқитувчиси", "Йил аёли" кўрик-танловлари мени бир қадар ўз устимда ишлашга, таълим-тарбия жараёнида янги педагогик технологиялардан, миллий қадриятларимиздан, халқимизнинг қадим ахлоқ-одоб мезонларидан кенг фойдаланишга ўргатди.

Мактабимиз шаҳардаги намунали таълим даргоҳларидан бири. Барча йўналишларда ишлар самарали йўлга қўйилган. Кириб келган янги йил билан барча опа-сингилларимизни, таълим тизими ходимларини табриклайман. Янги йил ҳаммамизга омадлар олиб келсин.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди