Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 01.01.2015

СПОРТИМИЗ ЮЛДУЗЛАРИ

НИЯТЛАРИНГ УШАЛАВЕРСИН, НИГОРА

Юртимизда хотин-қизлар спорти йилдан-йилга ривожланиб бормоқда. Спортнинг оммавий тус олаётганлиги, нафақат, опа-сингилларимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини шаклланишига ёрдам бермоқда, балки улар орасидан кўплаб чемпионлар етишиб чиқишини таъминламоқда.

Андижоннинг сўлим Хонобод шаҳрида спортда катта ғалабаларга эришаётган чемпион қизларимиздан бири Нигора Худойбердиева яшайди. У болалигидан спортнинг оғир атлетика тури билан шуғулланиб келади.

Нигора Хонобод шаҳридаги 4-умумтаълим мактабида ўқиб юрган пайтидаёқ оғир атлетика тўгарагига қатнай бошлаган. Ёш бўлишига қарамай, машғулотларда астойдил қатнашди. Ўзининг тиришқоқлиги, интилиши билан устозларининг эътиборини қозонди. Мактабни тамомлагач эса Нигора Хонобод педагогика ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида таҳсилни давом эттирди. Спорт билан жиддий шуғуллана бошлади. Бунинг самараси ўлароқ, спортда қатор ютуқларга эриша бошлади.

Нигора ўтган йиллар давомида Алмаз Яркинов, Фатхиддин Наж-миддиновлар мураббийлиги остида кўплаб мусобақаларда ғалабаларга эришди. Жумладан, у ўз вазн тоифасида бир неча бор ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони деган номга сазовор бўлди. Бундан ташқари, қатор халқаро турнирларда фахрли ўринларни, шунингдек, 2012 йили ёшлар ўртасида Украинада ўтказилган жаҳон чемпионатида 3-ўринни қўлга киритди.

Ўзининг кичик жуссаси билан спортнинг қийин турларидан бири бўлган оғир атлетика бўйича юқори марраларни забт этаётган, халқаро спорт майдонларида юртимиз шуҳратини юксакларга кўтарётган бу ёш спортчи қизимиз келажакда хали бундан-да катта ютуқларни қўлга киритишига асло шубҳа йўқ. Чунки унда ўзига ишонч, ғалабага бўлган кучли иштиёқ бор.

- Ҳозирда 2015 йилнинг илк ойларида Сирдарё вилоятида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон чемпионатига жиддий ҳозирлик кўраяпман, - дейди Нигора Худойбердиева. - Ана шу мусобақада ҳам муваффақиятли иштирок этиб, Андижонимиз шуҳратини янада юксакларга кўтариш ниятидаман.

Ёш чемпион қизимизнинг эзгу ниятлари ушалаверсин. Кириб келган янги йил унга ва барча андижонлик спортчиларимизга омадлар келтирадиган хайрли йиллардан бўлсин.

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди