Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 01.01.2015

ДИЛ НОМАЛАРИ

ОИЛАМ ИШОНЧИ КУЧ БЕРАДИ

Лазокатхон МИРЗАЕВА, Андижон шаҳар ДСИ камерал назорат бўлими инспектори.

Солиқ тизимида ишлаш ниҳоятда масъулиятли. Мен бу соҳада 14 йилдан буён фаолият юритиб келаман. Ўз касбимни яхши кўрганлигим, зиммамдаги вазифаларни сидқидилдан бажаришга интилганим учун ҳам ўтган давр ичида кўплаб ютуқларга эришдим.

Албатта, аёл киши ҳаётда, жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши учун оиласи, яқинлари кўмаги ва уларнинг тинчлиги муҳим ҳисобланади. Мен ҳам тинч-фаровон оиланинг бекасиман. Икки нафар фарзандим бор. Ҳар қандай вазиятда ҳам қўллаб-қувватловчи оилам борлиги мени хотиржам ишлашимга имконият яратади.

Айниқса, раҳбарларим, ҳамкасбларим ишончи мени самарали меҳнат қилишга ундайди. "Меҳнат инсонни улуғлайди" деган ҳикмат бежиз айтилмаган экан. Меҳнатларим билан ҳамкасбларим, дўстларим, яқинларим олдида ҳурмат ва эътибор топдим. Бундан беҳад мамнунман.

Оилам тинчлиги, фарзандларим камолини кўриш, юртимга муносиб хизмат қилиш энг асосий мақсадларимдир. Ҳар бир аёл учун бундан улуғ ният бўлмаса керак.

Мен фурсатдан фойдаланиб, ҳамкасбларимни, юртдошларимизни янги йил билан қутлайман. Барчаларига тани сиҳатлик, оилавий бахт тилайман.

ФЕРМЕРЛИГИМДАН АФСУСЛАНМАЙМАН

Шаҳзодахон ШОМИРЗАЕВА, Хўжаобод туманидаги "Давронбек" фермер хўжалиги раиси.

Бундан ўн етти йил илгари 2 гектар ерда сабзавотчилик йўналишида деҳқончилик қилишни бошлаган эдик. Юртимизда фермерлик фаолияти қўллаб-қувватланаётганлиги боис бугунга келиб, хўжалигимиз тасарруфидаги экин майдони 76 гектарга етди.

Хўжалигимизда асосан ғалла ва пахта етиштирилади. Шунингдек, ипак қурти ҳам боқамиз. Якунланган 2014 йилда барча соҳалар бўйича режаларни ортиғи билан бажариб, юзимиз ёруғ бўлди. Шунга яраша даромадимиз ҳам анча салмоқли бўлди.

Халқни ер боқади. Халққа ризқ-насиба улашиш эса савоб иш. Шу маънода деҳқончилик ортида қанчалар заҳматли меҳнат ётса-да, бу соҳани танлаганимдан ҳеч қачон афсусланмайман. Одамларга, юртимга нафим тегаётганлигидан хурсанд бўламан.

Янги йилда ўз олдимизга катта режалар қўйганмиз. Хусусан, фермер хўжалигимизни кўп тармоқли хўжаликка айлантириш, ютуқларимиз салмоғини янада ошириш ҳисобига аъзоларимиз моддий манфаатдорлигини кўтариш, қишлоқ инфратузилмасини яхшилашга қаратилган ишлар кўламини кенгайтиришга ҳаракат қиламиз.

Янги йил байрами билан барча фермерларни, опа-сингилларимизни муборакбод этаман. Кириб келган ушбу йил халқимиз учун қут-барака йили бўлсин.

КЕЛАЖАГИ БУЮК ЮРТНИНГ ҚИЗИМАН

Феруза МАТКАРИМОВА, Улуғнор тумани қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.

Юртимизда ёшларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятларини намоён этишлари учун кенг имкониятлар яратилган. Жумладан, мен таҳсил олаётган коллежда ҳам пухта билим олишимиз учун зарур барча шароитлар яратилган. Бу албатта, фаол ва иқтидорли ўқувчилар сафининг кўпайишига замин яратади. Бугун ана шу имкониятлардан унумли фойдаланиб, қатор ютуқларга эришаётган ёшлар жуда кўп.

Мен адабиётга, шеъриятга қизиқаман. Ёзган шеърий машқларим туман, вилоят ва республика нашрларида чоп этилмоқда. Турли танловларда, хусусан, "Янги авлод" болалар ижодиёт фестивалининг вилоят босқичида ғолиблар қаторидан жой олдим. Бу йил Зулфия номидаги Давлат мукофоти танловининг туман ва вилоят босқичларида иштирок этдим. Тенгдош қизларнинг ютуқларини кўриб, ҳали ўз устимда кўп ишлашим кераклигини англаб етдим. Мен нафақат адабиёт, балки санъатга ҳам қизиқаман. Тумандаги 21-сон мусиқа ва санъат мактабининг дутор синфини тамомлаяпман.

Мен келажаги буюк юртнинг қизиман. Келгусида Юртбошимиз айтганидай юртимга муносиб хизмат қиладиган, билимдон, етук инсон бўлиб камол топишга ваъда бераман. Бошланаётган янги йил тенгдошларимга, барча ёшларга фақат омад келтиришини тилайман.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди