Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 01.01.2015

ҚАТРА

ҚОРХАТ

Атрофда қуюқ туман. Қадамлар остидаги кечқурунги изғиринда музлаб улгурган сувларнинг ғичир-ғичири гўёки юракка зарб бераётгандек. Мактаб ҳовлисида ҳам сукунат. Аллақачон дарс бошланган. Адабиёт фанидан қизғин дарс кетмоқда. Мавзу юзасидан баҳс авжига чиққан. Шу вақт бир синфдошимиз беҳосдан устозимизни ранжитадиган гап айтиб юборди-ю, муаллимамизнинг хафа бўлгани дарҳол юз-кўзларида акс этди. Баҳс ҳануз давом этарди. Дарс тугади ҳамки, ҳеч биримиз тушунмовчилик учун узр сўрашга ботинолмадик.

Кўп ўтмай, биринчи қор ёғди. Кечаси бошлаган қорни кўриб, миямга бир фикр келди. Синфдошим номидан устозимизга қорхат ёздим. Аввал биринчи қор билан табрикладим. Кейин эса узр сўрадим. Уларнинг биз учун қанчалик қадрли эканликларини, ўз онамиздай кўришимизни, она эса ҳеч қачон ўз фарзандидан хафа бўлмаслигини ёздим-да, эртани сабрсизлик билан кута бошладим. Эрталаб устозимизнинг қўлига "қорхат"ни тутқазиб, енгил тин олдим.

Қиш барча фаслдан совуқ, аммо қалбнинг иссиқ тафти ҳамма хафагарчиликни, аёзни ҳам енгишга қодирлигини унутмайлик.

Муқаддам АБДУЛАҲАДОВА,

Андижон бизнес коллежи ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди