Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 01.01.2015

СОҒИНЧ

Мана яна бир йилнинг ўн икки ойи ҳам саф тортган аскарлардай тизилишиб ўтиб кетди. Яна ёшимизга ёш қўшилди. Умр эса бевафо. Вақт ўтгани баъзан юракларни орзиқтирса, гоҳо тез улғаяётганимиз кўнгилга ҳам, ўй-хаёлларимизга ҳам бироз виқор, катталарга хос мулоҳазакорлик бағишлаётганини англаймиз.

Бу беш кунлик дунёда вақтдан ҳам шиддаткорроқ не бор?! Ахир момомнинг белларини буккан, бобомнинг қўлларига асо тутган, онамнинг тим қора сочларига қиров қўндирган ҳам аслида шу вақт эмасми?! Юракларга баъзида яқинларимиз айрилиғини солган, гоҳида бизни кулдириб, гоҳида куйдирган ҳам вақтнинг ўзи-ку!

Назаримда вақт жуда тезлашгандай, ҳатто баъзан кундалик ишларимизни-да бажаришга улгуролмаётганимиз дилга оғриқ беради. Эҳтимол, мана шу кунлар бизга фурсат ғанимат эканини эслатмоқчи бўлар... Биз эса ҳаётнинг қадрига етишимиз, ўзимизга берилган имкон - умрдан унумли фойдалана олишимиз жуда зарур. Лекин... барибир вақтнинг ҳар бир дақиқаси тинч ва осойишта ўтгани яхши. Вақт қанчалик тез ўтмасин, эски ва янги йилнинг ораси узоқдек туюлаверади менга. Янги йилни соғинавераман... Чунки у менинг, бизнинг, сизнинг, ҳамманинг болалигига ўхшайди-да.

Мана яна юракларни орзиқтириб янги йил келди. Юракда илиқ туйғулар уйғонмоқда...

Умаржон АБДУЛЛАЕВ,

Асака тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди