Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 01.01.2015

ДИЛ НОМАЛАРИ

БОЛАНИНГ БЕГОНАСИ БЎЛМАЙДИ

Раънохон МЎЙДИНОВА,Андижон шаҳар ИИБ, ҲООБ ВЕЎН ва ҲПБ катта инспектори, майор.

Андижон шаҳар ИИБ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлими вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси томонидан вояга етмаганлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни спорт мусобақа ва тўгаракларига, бошқа оммавий-маданий тадбирларга жалб этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда "Камолот" ЁИҲ вилоят бўлими билан ҳамкорликда Андижон шаҳрида яшовчи кам таъминланган ва ички ишлар идоралари ҳисобида турган 40 нафардан зиёд вояга етмаган болалар Булоқбоши туманидаги "Энергетик" болалар дам олиш оромгоҳига юборилди, 21 нафари эса вилоят "Ўсмирлар ижодиёт маркази" тўгаракларига жалб этилди. Яна бир гуруҳ болалар учун эса вилоят ИИБ "Шон-шараф" музейига экскурсия ташкил этилди. 240 нафардан зиёд кам таъминланган оила фарзандлари учун турли байрамларда шаҳримиздаги маданият ва истироҳат боғларига саёҳатлар уюштирилиб, уларга барча аттракционларда бепул ўйнаш имконияти яратилди.

Болалар - келажагимиз. Уларнинг баркамол бўлиб вояга етиши учун барчамиз масъулмиз. Фарзандларимизнинг келажаги порлоқ бўлиши учун, аввало, уларга эътибор, ғамхўрлик ва меҳр кўрсатишимиз керак. Янги йил юртдошларимизга, болаларга олам-олам қувонч олиб келсин.

ЁШЛАРГА ҲАВАС ҚИЛАМАН

Турғуной ОРТИҚОВА, Булоқбоши агросаноат коллежи она-тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.

Ўқитувчилик фахрли ва шарафли касб. Ушбу касб эгаси эканлигимдан фахрланаман. Ёш авлодни билимдон, юртига садоқатли, ота-онасига меҳрибон, бир сўз билан айтганда, комил инсон қилиб тарбиялашда муаллим ва устозларнинг ўрни ва роли ниҳоятда катта. Ёшларга таълим-тарбия беришда лицей ва коллежлардаги таълим жараёни ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Вилоятимиздаги барча коллежлар қатори коллежимизда ҳам ёшларнинг пухта билим олишлари, муайян касбга эга бўлишлари учун зарур барча шароитлар яратилган. Шу боис ҳам, аксарият ўқувчиларимиз ўзларининг юксак салоҳиятларини намоён этмоқда. Хусусан, Моҳидил Абдуллаева, Навбаҳор Йўлчиева, Исомиддин Абдурасулов, Севара Маликова сингари интилувчан ва иқтидорли ўқувчиларимиз вилоят ва республика миқёсидаги кўрик-танловлар ва фан олимпиадаларида қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллашмоқда. Уларнинг ютуқларини кўриб беҳад қувонаман.

Бугунги кун ёшларига ҳавас қиламан. Келажагимиз, эртанги ёруғ кунимиз уларнинг қўлида. Ишонаманки, юртимиз ёшлари келажакда Ватани, халқи учун фидойи, билимдон, кенг дунёқарашга эга инсонлар бўлиб камол топадилар.

Мен барча ёшларни, ҳамкасбларимни, юртдошларимизни янги йил байрами билан муборакбод этаман. Янги йил барчамизга бахт олиб келсин.

КАСБИМДАН ФАХРЛАНАМАН

Фотимахон ТЎХТАБОЕВА, Бўз тумани кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамшираси.

Тиббиёт соҳасида ишлаётганимга 31 йил бўлди. Фаолиятим давомида бу соҳани танлаб адашмаганлигимга тўла ишонч ҳосил қилганман. Чунки одамларга саломатлик улашиш энг савобли ва ҳайрли ишлардан биридир.

Айниқса, истиқлол йилларида юртимизда аҳоли саломатлигини сақлашга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Биргина туманимизда ўтган йили қатор тиббиёт муассасалари капитал таъмирланди, моддий-техника базаси мустаҳкамланди. Натижада аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати янада яхшиланди. Ишонаманки, янги йилда ҳам бу каби ишлар кўлами янада кенгаяди.

Айни пайтда жамоатчилик асосида "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди туман бўлимини ҳам бошқариб келаман. Бу менга катта масъулият юклайди. Касбим билан фахрланаман. Одамларга кўмак бериш, хаста кўнгилларга шифо улашиш менга ҳамиша куч бағишлайди.

Яна шуни англадимки, кимки сидқидилдан меҳнат қилса, албатта, унинг рағбатини олар экан. Якунланган йилда меҳнатларим инобатга олиниб, вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғига сазовор бўлдим. Кириб келган янги йил юртдошларимиз учун янада омадли бўлишини тилайман.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди