Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№2 дан: 08.01.2015

14 январь - Ватан ҳимоячилари куни

Ўзбекистон Республикаси ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада Қуролли Кучларига эга.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 126-модда.

Ҳарбий эканлигимдан афсусланмайман,

- дейди оддий аскар Гулшан Усмонова.

Андижондаги ҳарбий гарнизонда хизмат қилаётган Гулшан Усмонова асли Сурхондарёнинг Термиз шаҳридан. Аввал мактабда, кейин Термиздаги молия коллежида таҳсил олган Гулшан мана 16 йилдирки, мамлакатимиз Қуролли Кучлари сафида радиотелефонист вазифасида шартнома асосида хизмат қилиб келади.

Кўпчилик ҳарбийлик аёлларнинг касби эмас, деб ҳисоблайди. Чунки қатъий тартиб-интизомга асосланган ҳарбий хизматнинг ўзига яраша машаққатлари бор.

- Ҳарбий бўлганлигимдан ҳеч қачон афсусланмаганман, - дейди Гулшан Усмонова. - Сабаби, эгнимга ҳарбий либос кийишни болалигимдан орзу қилганман, ўз ишимни жуда ёқтираман. Шу боис ҳам ҳарбийликнинг машаққатларини қийналмай енгиб ўтганман. Қолаверса, оиламизда уч акам ҳарбий бўлганлиги учун бу борада менда ёшликдан муайян кўникмалар шаклланган.

Дарҳақиқат, ҳарбийдаги фаолияти давомида қаҳрамонимиз самарали хизматлари учун кўплаб фахрий ёрлиқларга сазовор бўлди. Энг муҳими, ҳаётда ўз ўрнини, ҳамкасблари, эл-юрт орасида ҳурмат-эътибор топди. Унинг яна бир бахти шуки, турмуш ўртоғи ҳам ҳарбий зобит. Бу даражага эришишида айниқса, турмушдошининг кўмаги ниҳоятда катта.

- Ҳа, мен бахтли аёлман, - дейди Гулшан. Чунки болаликда орзу қилган, ота-онам истагандай ҳарбий бўлдим. Мени тушунадиган, ҳарбийлар ҳаётини яхши биладиган инсон билан яшаяпман. Рушана, Зарина ва Суғдиёна исмли қизларимиз бор. Улар ҳозирда мактаб ва коллежларда таҳсил олишмоқда. Турмуш ўртоғим подполковник Азамат Усмонов ҳам намунали хизмат қилаётган зобитлардан бири. Унинг кўмаги, маслаҳатлари, қўллаб-қувватлаши ҳамиша менга куч бағишлайди.

Ҳарбийлар сафида Гулшан Усмоновадай иродали, мард аёлларнинг борлигидан фахрланамиз. Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳарбий опа-сингилларимизни, юртдошларимизни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаймиз. Ҳамиша юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин.

Хосият СИДДИҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди