Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№2 дан: 08.01.2015

Аскар оналари шарафланди

Андижон шаҳридаги "Баркамол авлод" марказида вилоят хотин-қизлар қўмитаси, вилоят маданият ва спорт ишлари, мудофаа ишлари бошқармалари ҳамда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлими ҳамкорлигида "Аскар оналарини шарафлаймиз" деб номланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ватан ҳимоячилари куни олдидан "Ҳарбий Ватанпарварлик ойлиги" доирасида ташкил этилган ушбу тадбирда республикамизнинг турли ҳудудларида йигитлик бурчини ўтаётган андижонлик аскарларнинг оналари, Андижон ҳарбий горнизони хизматчилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирни Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова очиб, тадбир қатнашчиларини, ҳарбийларни, уларнинг ота-оналарини, барча юртдошларимизни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади. Мамлакатимизда ҳарбий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ҳарбийларга ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларга яратиб берилаётган қулайлик ва имкониятлар хусусида гапирди.

Шунингдек, Андижон ҳарбий горнизони командири ўринбосари Й. Холиқов, АДУ педагогика факультети декани Зиёда Азимова, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори Ойдин Абдумуталибова сўзга чиқиб, аскарлар ва уларнинг оналарини табрикладилар.

- Ўғлим Улуғбек Тўхтабоев ҳозирда Сирдарё вилоятида ўз йигитлик бурчини ўтамоқда, - дейди тадбир иштирокчиси, булоқбошилик Мақсудахон Юсупова. - Биз аскар оналарига кўрсатилаётган бугунги эҳтиромдан бошимиз кўкка етди. Юрт аёлларини, оналарни, Ватан ҳимоячиларини эъзозлаган озод ва обод Ватанимиз ҳамиша тинч бўлсин.

Ниҳоятда қизиқарли ўтган ушбу тадбир оналар ва аскарлар учун унутилмас онлардан бири бўлиб қолади. Тадбирда аскар оналарига эсдалик совғалари топширилди.

Вилоят маданият ва спорт ишлари тасарруфидаги бадиий жамоалар, таниқли хонанда ва раққосалар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар тадбир иштирокчиларига кўтаринкилик, хуш кайфият улашди.

Зилола РАҲМОНОВА.

Суратда: тадбирдан лавха.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди