Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№2 дан: 08.01.2015

ҚУТЛОВ

Ватан ҳимояси ишончли қўлларда

Инсон учун яшаётган уйи, маҳалласи ва шаҳри Ватан ҳисобланади. Ватан остонадан бошланади, дейди доно халқимиз. Ҳар бир инсон учун Ватан ва халқини севиш, унинг юксалиши учун курашиш, тинчлигига қалқон бўлиш юксак шарафдир.

Аскарлик йигит кишининг бурчи саналади. Чунки у мамлакати, халқи тинчлиги ва осойишталигини сақлашдек муқаддас вазифани адо этади. Бу орқали ҳарбийларимиз юртимизнинг шон-шарафини, ор-номусини, қолаверса, оиласи, яқинлари тинчини ҳимоя килади, бу йўлда керак бўлса, жонини фидо қилади.

Тарихга назар ташлайлик, эрк учун бўлган жангу жадалларни кўз олдингизга келтиринг. Уларда қанча-қанча аждодларимиз бевақт нобуд бўлдилар. Бироқ уларнинг пок номлари хали ҳануз дилларда, тилларда достон. Ана шундай мард ва жасур юртдошларимизнинг борлиги ҳар биримизда ифтихор туйғусини уйғотаверади.

Шу ўринда ахборот асри бўлган бугунги кунда йигитларимиз Ватанни нафақат курол билан, балки ёт мафкура ва оқимлар ҳуружидан ҳам мухофаза килиши, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликлари керак.

Мухтасар қилиб айтганда, Ватан ҳимояси нафақат чегарада сергак туриш, балки ён-атрофга ҳушёр назар солишда, тинчлик ва фаровонликнинг қадрига етишда, Ватан тақдирига даҳлдорлик ҳисси билан яшашда ҳам яққол кўзга ташланади. Ишонч билан айта оламизки, ўзбек йигитлари, ёшларимиз зиммаларидаги ана шу масъулиятни тўла адо этадиган, юрт шаънини муносиб ҳимоя қила оладиган ёшлардир.

Шукрлар бўлсинки, бугун Ватанимиз тинч ва фаровон. Дунё халқлари ҳавас билан қараётган обод ва жаннатмакон Ватанимизга асло кўз тегмасин. Юртимиз сарҳадларини қўриқлаётган ҳарбийларимиз доимо омон бўлсин.

Мадина ҚОСИМОВА, АДУ ассистенти.

Барно АЛЛАЁРОВА, АДУ талабаси.

Суратда: ҳарбий хизматчи Ш. Норматов оиласи билан.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди