Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№2 дан: 08.01.2015

Дил туғёни

АСКАР АКАМГА МАКТУБ

Ассалому-алайкум, акажон. Соғ-у саломатмисиз?

Ўтган сафар юборган мактубингизда хизматларни аъло даражада ўтаётганлигингизни айтгандингиз. "Ҳақиқий мард йигит албатта, армияга бориб хизмат қилиши керак дердингиз". Бугун ана шу ниятингиз амалга ошган. Сизга ҳавас қилувчилар кўп. Кеча холаларим меҳмонга келишганди. Аскар кийимидаги суратингизни кўриб улар сизга ҳавас билан қарашди. Жиянларингиз "Биз ҳам аскар бўламиз", дея ният қилишди. "Илойим ниятингга етинглар, мард жасур ўғлон бўлинглар" дея уларни, сизни бобом ва бувим дуо қилдилар.

Эсингиздами, болалик чоғимизда кўча-кўйда безори болалар йўлимни тўсишса, улардан мени ҳимоя қилардингиз. Ҳозирда аскарлик номига муносиб равишда юртимизни ҳимоя қилаяпсиз. Ватанни ҳимоя қилишдек бурчни оқлашингизга биз чин дилдан ишонамиз. Сиз билан фахрланамиз, акажон.

Сизни жуда соғиндик. Яқинда ҳарбий қасамёдни қабул қиласизлар. Ўша куни онам, дадам, укам ва мен сизни табриклаш учун ёнингизга борадиган бўлдик. Акажон сизга омад ва зафарлар тилайман, шижоат ва матонат ҳамиша сизга ҳамроҳ бўлсин. Кўришгунча хайр, деб синглингиз!

Хосият НИГОР.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди