Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№3 дан: 15.01.2015

ОНАЛАРНИНГ АСКАР ЎҒИЛЛАРИ БИЛАН ВИДЕОМУЛОҚОТИ

Ҳарбий Ватанпарварлик ойлиги доирасида Андижон ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари ҳамкорлигида Андижон ва Гулистон телекўприги ташкил этилиб, ҳар икки вилоятда ўз йигитлик бурчини ўтаётган аскарлар ва оналари иштирокида ўтказилган видеомулоқот уларнинг ҳаётларидаги унутилмас воқеалардан бирига айланди.

Фарзандлари Сирдарё вилоятидаги турли ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган оналар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этан мазкур тадбир уларнинг бевосита мулоқот қилишларига имкон яратиб берди.

Самимий тарзда ўтган мулоқотда сўз олганлар она Ватан ҳимояси муқаддас бурч эканлиги, мамлакатимизда муҳтарам юртбошимиз раҳнамолигида Ватанимиз мудофаа қудратини юксалтиришга, ҳарбийларнинг хизматни аъло даражада адо этишлари учун яратилган шарт-шароитлар, уларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик хусусида гапирдилар.

- Ушбу мулоқот ҳақиқатдан ҳам аскарлар ва уларнинг оналарига чексиз қувонч ва ўзгача сурур бағишлади, - дейди Андижон вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова. - Юртимизнинг бошқа вилоятида ўз йигитлик бурчини ўтаётган фарзанди билан бевосита мулоқот қилиш ҳар қандай онанинг кўнглига хотиржамлик, ёруғлик бахш этди.

Дарҳақиқат, мулоқот жараёнида оналар ўз фарзандларининг ҳарбий ҳаёти, уларга яратиб берилган шароитлар ҳақида бевосита суҳбатлашдилар, дил сўзларини, байрам тилакларини изҳор этдилар.

Мулоқот давомида Андижон ҳарбий горнизони бадиий жамоаси, "Мерос" ансамбли хонанда ва раққосалари ҳамда Андижон санъат коллежи ўқувчилари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар даврага ўзгача файз киритди. Ҳарбийларга юксак эҳтиром кўрсатилган мазкур тадбир аскарлар ва уларнинг оналарига катта маънавий озуқа берди.

Видеомулоқотда Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмонов иштирок этди.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди