Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№3 дан: 15.01.2015

Ибратли ҳаёт соҳиблари

МАҲАЛЛАМИЗ ФАРИШТАЛАРИ

Юртимизда ўзининг кўп йиллик самарали меҳнатлари, ибратли ҳаёт йўллари билан барчага намуна бўла оладиган, комил фарзандларни тарбиялаб вояга етказган табаррук отахон ва онахонларимиз жуда кўп.

Жалақудуқ тумани, Ойим шаҳарчаси А. Раҳмонов маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам хонадонларимиз кўрки, ҳаётимиз файзи бўлган қарияларимиз талайгина. Юз билан юзлашган Азимжон бобо Аҳмаджонов ана шундай табаррук отахонларимиздан. Қариийб 50 йил механизаторлик касбида сидқидилдан меҳнат қилиб, шу касб ортидан фарзандларини вояга етказди, эл-юрт орасида ҳурмат-эътибор топди. Табаррук ёшли отахон бугун яқинлари ардоғида кексалик гаштини сурмоқда, юрт тинчлиги учун шукрона келтириб, биз ёшларни ҳамиша дуо қилади.

Маҳалламиздаги яна бир пир-бадавлат нуронийлардан Рўзихон момо Мирзаевадир. 9 нафар фарзандни меҳнатсевар, ўқимишли, эл-юрт корига ярайдиган инсонлар қилиб тарбиялаган момо бугун улар билан фахрланади. Рўзихон момо табаррук ёшини қаршилаётган бўлишига қарамай, хали анча тетик. Набиралари, чевараларининг саноғини, исмларини адашмай айтади. Уларга олис уруш йиллари, қаҳатчилик даврлари, ўзи кўрган қийинчиликларни гапириб берар экан, ҳар гапида бугунги тинч ва осуда кунларга шукр айтишни канда қилмайди. Шу билан бирга, бу кунлар, мустақилликдай азиз неъматнинг қадрига етиш кераклигини таъкидлашдан чарчамайди.

Ўғилхон момо Топволдиева ҳам маҳалламиз кўрки, фариштаси бўлган онахонларимиздан. Онахон фарзандлари, набира ва чеваралари қуршовида уларнинг камоли, бахтидан масрурлигини яширолмайди. Бугунги тинч кунларимиз сабаб шукронани тилидан қўймайди. Юз билан юзлашаётган момо ҳар доим шу сўзларни таъкидлайди: "Яхшилик қилинг, ҳалол яшанг. Шундагина тўкис бахтга эришасиз. Энг аввал борига қаноат қилинг".

Дарҳақиқат, нуронийларимизнинг пурмаъно сўзлари замирида бахт ва фаровон турмушга эришиш йўллари мужассам. Маҳалламиз аҳли нуроний, юз-кўзларида зиё балқиб турган кекса отахон ва онахонларимиз билан фахрланади. Улардан билмаганларини ўрганишга ҳаракат қилади. Мазмунли умр саҳифаларидан андоза олиб яшашга интилади.

Садоқат СОЛИЖОНОВА, Жалақудуқ тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди