Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№3 дан: 15.01.2015

Намунали тиббиёт масканлари

ЭЗГУ МАҚСАДЛАР ЙЎЛИДА

Балиқчи туманидаги Ўрмонбек қишлоғида шинам ва барча қулайликларга эга бўлган шифохона фаолият кўрсатади.

"Диоген люкс" хусусий корхонасига қарашли ушбу масканнинг ишга тушганига 6 йил бўлди. Мамлакатимиз аҳолисининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, йўлида самарали фаолият юритаётган ушбу шифохонада 4 нафар врач, 20 нафар ҳамширалар хизмат қилади. Ўтган йиллар ичида муассасанинг жонкуяр, тажрибали шифокорлари минглаб юртдошлари-мизнинг дарддан фориғ бўлишларига ёрдам бердилар. Шифохонада, айниқса, ёш болали оналар учун алоҳида шароитлар яратилди.

- Беморнинг кайфиятини кўтариш, уларга самимий муносабатда бўлиш шифокорларнинг биринчи галдаги вазифаси, - дейди муассаса раҳбари Неъматжон Комилов. - Чунки бусиз ижобий натижага эришиб бўлмайди. Даволаш усулимиз ҳам одатдагидан бошқача, бемор руҳиятига таъсир кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилади. Бунда беморга ўз тана аъзоларининг бир-бирига узвий боғлиқлиги, касалликнинг келиб чиқиш сабаблари тушунтирилади ҳамда онгли равишда даволаш жараёнида унинг ҳам "иштирок этиши" талаб қилинади.

Ички касалликлар, неврология ҳамда физиотерапия йўналишларига ихтисослашган ушбу масканга ҳозирги кунда Наманган, Фарғона, Тошкент, Самарқанд, Хоразм, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларидан ҳам даволанувчилар келмоқда.

Неъматжон Комилов, Абдусаттор Умаров каби врачлар, Моҳира Хонкелдиева, Дилфуза Рустамова, Насиба Мансурова каби ҳамшираларнинг эътибори ва хизматидан барча мамнун.

Муассасада аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилган. Кам таъминланган, муҳтож оила вакиллари имкон қадар имтиёзли ёки бепул тарзда даволанадилар. Шунингдек, Ногиронлар жамияти туман бўлинмаси билан тузилган келишувга асосан бу ерда ҳар ойда икки нафар жамият аъзоси бепул даволанади.

Муассасада ишловчилар учун ҳам барча шароитлар яратилган.

Бир сўз билан айтганда, муассаса аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини кўтаришга, фуқаролар соғлигини яхшилашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Барно ҲАЙДАРОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди