Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№3 дан: 15.01.2015

Қатра

ТАҚДИР ҚУРБОНЛАРИ

Улар қишнинг сокин бир кунида танишдилар. Юраклари бир-бирига боғланди. Улар кезмаган хиёбон йўлаклари қолмади. Бахт ва муҳаббатдан масрур эдилар. Шод эдилар саодат гулшанида. Йигит муҳаббатининг исботи - совчиларини жўнатди. Аммо... не қисматки, қизнинг ўзи тўйга рози эмаслигини айтибди. Йигит муаммога ойдинлик киритиш истагида маҳбубасини учрашувга чорлади. Сабабини сўраб, кўзларига термулган ошиққа ҳиссизгина қилиб, "сизни ҳеч қачон севмаганман" дея ўзини оқлади. Йигитнинг боши эгилди, юраги қон бўлди. Бироқ, қалбини забт этиб улгурган қизни қарғамади. Унга чин дилдан бахт тилади. Вақтлар ўтиб, бошқа бир қиз билан ҳаётини боғлади. Бир йилдан сўнг, қиз-фарзандли бўлди, исмини суюклисининг номи билан атади. Йиллар ўтса-да, илк муҳаббатини соғинаверди. Аммо... на илож...

Кунларнинг бирида севгилисининг маҳалласига йўли тушди. Ўзи тенги бир йигитдан "бевафо"нинг кечмишини сўради. Нотаниш йигит эса ҳайратланганича: "ҳеч нима эшитмаганмисиз?" деди. Йигит елка қисди. Эшитганлари эса... тоғ бўлдию, гўё бутун вужудини босди: "Бундан икки йил аввал у оғир касалликдан вафот этган. Билишимча, шунинг учун ҳам муҳаббатидан воз кечган, келажакни ўйлаб унга турмушга чиқмаган экан. Унинг уйланганини эшитган куни оламдан кўз юмган..." буларни тинглаган йигитнинг тили калимага келмасди. Нафратга айланган ишқ гўё қайта аланга олди. У ўзини-ўзи кечиролмасди. Қабристонга югурди. Ўша қабрни топдию, унга бош қўйиб унсиз йиғлади...

ЗИЛОЛА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди