Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№3 дан: 15.01.2015

РУҲИЙ ТЕСТ

ДУГОНАНГИЗ САМИМИЙМИ?

Ҳақиқий дўстлик на вақтни, на чегарани ва на ёшни тан олади. Агар яхши дўст орттиришни истасангиз, сизга яқин бўлган одамнинг яхши ва ёмон жиҳатларини тўғри қабул қила олишингиз, шахсий ҳаётдаги муаммоларни ечишда ёрдамни аямаслик керак. Сиз мабодо дугонангизнинг сизга ҳурматсизлик қилаётганини ёки самимий муносабатда эмаслигини сезсангиз, дарҳол бу ҳақда унга айтинг ва бунинг сабабини тушунтиришини талаб қилинг. Келинг, яхшиси дугонангизнинг сизга нисбатан муносабати қандай эканлигини қуйидаги тест орқали текшириб кўринг.

1. Ёқтирган инсонингиз билан учрашмоқчисиз ва имкон қадар унда яхши таассурот қолдиришни истайсиз. Бу борада яқин дугонангиздан маслаҳат сўрадингиз. У қандай маслаҳат беради, деб ўйлайсиз?

а) "Янги кийим сотиб олишинг, соч турмагингни ҳам ўзгартиришинг керак. Бундан ташқари озгина парҳез қилсанг бўлармиди?" - 0 балл;

б) "Ҳеч нимадан хавотир олма, сен жуда гўзалсан!" - 10 балл;

в) "Истасанг, иккаламиз бозорга тушиб, ҳаммани лол қолдирадиган кўйлак сотиб оламиз" - 5 балл.

2. Дугонангиз ёқтирган йигитингиз билан сизга билдирмай гаплашганини сезганмисиз?

а) Бир-икки марта - 5 балл;

б) Йўқ ҳеч қачон - 0 балл;

в) Ҳа - 10 балл.

3. Дугонангизга сирингизни айтдингиз. У бу сирни бошқаларга айтиб қўйиши мумкинми?

а) Айтиб қўйиши мумкин, лекин атайлаб эмас - 5 балл;

б) Ҳа, бўлиши мумкин, унинг ғийбат қиладиган одати бор - 0 балл;

в) Ҳеч қачон, мен унга ишонаман - 10 балл.

4. Ёқтирган йигитингиз билан тортишиб қолдингиз, дугонангизнинг фикри:

а) "Албатта, сен айбдорсан" - 10 балл;

б) Бўлган воқеани суриштирганидан сўнггина ким айбдорлигини айтади - 5 балл;

в) "У айбдор" - 0 балл.

5. Сиз дугонангиз билан зиёфатга бордингиз ва у ўша жойда бир танишини учратиб қолди, қандай йўл тутади, деб ўйлайсиз?

а) Мени ташлаб, таниши билан кетади - 0 балл;

б) Мени таниши билан таништиради - 5 балл;

в) Таниши билан учрашувни бошқа кунга қолдиради - 10 балл.

6. Агар дугонангиз билан гаплашмоқчи бўлсангиз, у:

а) Гапим жонига тегса, мавзуни ўзгартиришга ҳаракат қилади - 5 балл;

б) Гапимни бўлмасдан охиригача эшитади - 10 бал;

в) Гапларим жонига текканини очиқдан-очиқ айтиши мумкин - 0 балл.

7. Дугонангиз янги дўст орттириши билан сиздан узоқлашиши мумкинми?

а) Ҳар доим - 0 балл;

б) Гоҳида - 5 балл;

в) Йўқ - 10 балл.

8. Меҳмондорчиликда ёқтирган йигитингизни бир қиз билан учратиб қолдингиз, бу ҳолатда дугонангиз сизга нима дейиши мумкин?

а) Эътибор бермасликни таклиф қилади - 10 балл;

б) Қизнинг чиройлилигини, ёқимтойлигини айтади - 0 балл;

в) Қизга ёмон таъриф бера бошлайди - 5 балл.

9. Янги соч турмагингиздан қониқмадингиз ва кайфиятингиз тушиб кетди. Дугонангиз қандай йўл тутади, деб ўйлайсиз?

а) Рўмол ўрашни маслаҳат беради - 5 балл;

б) Мени ҳар кўрганида, кулади - 0 балл;

в) Яна бир марта сартарошхонага боришни маслаҳат беради - 10 балл.

10. Қайсидир сабабга кўра, ёқтирган инсонингиз билан алоқани уздингиз, кўнглингиз нотинч, дугонангизга қўнғироқ қилдингиз...

а) Дарҳол ёнимга келади ва овутишга ҳаракат қилади - 10 балл;

б) Осмон узилиб ерга тушмаганини, у йигит ҳечам ёқмаганини, ундан яхшироқ йигитни учратишингиз мумкинлигини айтади - 5 балл;

в) Дугонангиз у билан учрашиб, муносабатларингизга ойдинлик киритади - 0 балл.

Тўплаган балларингизни ҳисобланг ва қуйидаги натижалар бўйича текширинг:

0-30 балл: Дугонангизни ўзингизга содиқ дўст деб билсангиз, янглишасиз. У сиздан фойдаланади ва истаган пайтда сиздан воз кечиши мумкин. Бир ўйлаб кўринг, бундай қиз билан дугона бўлиш мумкинми? Иложи борича ундан йироқ юринг. Сизга яхши кунингизда ҳам, ёмон кунингизда ҳам ёнингизда турадиган ҳақиқий дугона керак.

35-70 балл: Сиз дугонангиз билан бир-бирингизни ҳурмат қиласиз ва бир-бирингизни яхши тушунасиз. Сизларга фақат озгина самимийлик етишмайди. Бир-бирингиздан ҳафа бўлиб қолсангиз, ичингизга ютмасдан, тушунмовчиликни ҳал қилинг. Барча келишмовчиликларни очиқчасига гаплашиб олиш дўстлигингизни янада мустаҳкамлайди.

75-100 балл: Сиз дугонангиз билан фахрлансангиз арзийди. Унга ҳамма сирингизни бемалол айтишингиз мумкин. У ҳеч қачон сизни оғир дақиқаларда ташлаб кетмайди. Бунга ишонаверинг. Бундай дугона ҳаётда сизга панд бермайди.

ХОСИЯТХОН тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди