Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 29.01.2015

ФИРИБГАРЛИК ВА ҚАЛБАКИЛИКНИНГ ЁМОН ОҚИБАТЛАРИ

Тангри Таоло инсонга ёруғ оламни кўриши учун кўзларни, яхши ва ёмонни фарқлаши учун ақл-идрокни инъом қилган.

Донишмандлардан бири "қалб кўзи кўр бўлса, жисмимиздаги кўзнинг кўриши етарли эмас" деган эди. Ҳақиқатда, инсоннинг қалби кўрлиги унинг энг катта ожизлиги ҳисобланади. Қалб қўрлиги бандани турли гуноҳлар сари бошлайди. Ҳалол меҳнат қилганки кишининг ризқи, насибаси улуғ бўлади. Фирибгарлик, товламачилик, қалбакилик йўли билан орттирилган бойлик эвазига кун кўрувчиларнинг қисмати ҳам шунга яраша бўлади. Турли хил қаллобликлар билан топилган ризқ-рўздан ризқланган фарзандлар ҳам ноқобил бўлиб вояга етадилар. Бундай фарзанд-лар нафақат ўз оиласи учун, балки жамият учун ҳам катта зарар келтирувчилардан бўлиб қолади.

Ҳазрати Алишер Навоийнинг "Лисон ут-тайр" достонида шундай сатрлар бор: "Бу хил тубан иш билан шуғулланиш фақат сичқонларга ярашади. У ниҳоятда тиришиб, ерни қазиш билан доимо тупроқ ичра хор-у зор умр ўтказади. Шум хирси туфайли ер тагидан турли тешиклар ковлаб, бу ёмон ҳаракатидан ниҳоят кўп машаққат чекади. Шу тариқа доимо уй сари тешик очади. Аммо ногаҳон бурчакда писиб ётган бир мушук чиқиб, уни роҳат қилиб овлайди. Ёки йиллар бўйи тупроқ ичида хазинани пойлаб ётган илонга ўхшайди. Чарх бунинг эвазига унга лойиқ жазо беради, яъни у кишилар кўзига кўринган заҳоти бошини янчиб ташлайдилар".

Ушбу асарда яна бир ҳикоят келтирилган бўлиб унда ёзилишича, бир фирибгар киши ўзга шаҳарга бориб, ўзига "жавҳарий" яъни қимматбаҳо тошларни ажратувчи деб ном беради. Нафсини қуюшқондан чиқариб, сохта гавҳарлар ясаб, қашшоқликдан халос бўлибди. Оддий шишага ҳар хил ранглар суртиб, уларни лаъл ва ёқут дея одамларни ишонтирибди. Кунлардан бир кун бир бадавлат киши ундан катта пулга сохта мол сотиб олади. Буни билиб қолган бой қаллоб заргардан пулини қайтариб беришини талаб қилади. Аммо сохта заргар кўп ўтмай ўша катта миқдордаги пулни ҳам сарфлаб юборган эди. Охир-оқибат, уни ўлим жазосига маҳкум қилдилар.

Қиссадан ҳисса шуки, ҳар қандай қаллоблик инсоннинг тақдирини аянчли якун топишига олиб келади. Фирибгарлик ва алдов йўли билан бойлик, уй-жой, мол-мулкларни ўзлаштириш жирканч ишларнинг энг олийсидир.

Инсонларга, нафақат ёмон амаллардан сақланиш, балки ёмонлик қилиш ниятидаги кимсаларни бу йўлдан қайтариш, уларнинг қалбида яхшилик ва эзгулик туйғуларини уйғотиш ҳар бир банданинг зиммасидаги инсонийлик бурчи ва жамият олдидаги масъулиятидир.

Расули Акрам (с.а.в.) дебдурлар: "Ҳар бир мусулмоннинг зиммасида садақа бор". "Бундай имкониятга эга бўлмасалар-чи?" дея ундан сўрашибди. "Ишласин, ўзига манфаат келтирсин ва садақа қилсин. Шунга ҳам қодир бўлмаса, ёмонликдан сақлансин, шу ҳам садақа ҳисобланади", дея жавоб берибди.

Юқоридаги ҳадис ва ҳикматлар барчамизга ибрат бўлсин. Ҳар бир банда қўлидан келганча атрофидагиларга яхшилик, эзгулик улашсин. Ҳайрли ва савобли ишлар билан машғул бўлсин. Яхшилик қилган кишига, албатта, ажру-савоб ёзилади. Қолаверса, одамларнинг ҳурмат-эътиборини топади.

Муқаддас китобларимизда, ҳатто кичкинагина хайрли бир иш, қилинган яхшилик Яратганнинг наздида катта эҳсон сифатида қабул қилиниши айтилган. Доно халқимизнинг "Агар қўлингдан яхшилик қилиш келмаса, ёмонлик ҳам қилма", деган пурмаъно сўзлари бежиз айтилмаган. Демак, ҳар бир инсон ўзгаларни ёмонликдан қайтариши ҳамда ўзи ҳам ёмонликдан сақланиши жоиз.

Лолахон ТОЖИМИРЗА қизи тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди