Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№7 дан: 12.02.2015

"МУШОИРА ЭТАДИ ДАВОМ"

Андижон ижтимоий иқтисодиёт педагогика коллежида Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишланган "Мушоира этади давом" деб номланган адабий-бадиий тадбир бўлиб ўтди.

Вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, Андижон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, "Камолот" ЁИҲ Андижон шаҳар Кенгаши ҳамда шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлими ҳамкорлигида ўқувчиларни вафо, садоқат куйчиси Зулфия ҳаёти ва ижоди ҳақидаги билимларини бойитиш, шоира ижоди орқали ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг қалбида она Ватанга муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган тадбирда ижодкор ёшлар томонидан Зулфияхоним шеърлари ўқилди, ёш санъаткорлар эса шоира шеърлари билан айтилувчи ҳамда Ватанни тараннум этувчи қўшиқлар ижро этдилар.

Тадбир доирасида ўқувчи ёшлар томонидан тайёрланган ижодий ишлар ҳамда мусаввирларнинг ижод намуналари кўргазмаси намойиш этилди. Якунда тадбирда фаол иштирок этган ўқувчи қизларга "Камолот" ЁИҲ Андижон шаҳар Кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари, фахрий ёрлиқлари топширилди.

Ниҳоятда қизиқарли ўтган мазкур тадбир барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Б. МАДАМИНЖОНОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди