Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№7 дан: 12.02.2015

ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ - ДОЛЗАРБ МАСАЛА

Улуғнорда туман ҳокимлиги, туман хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан "Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш" мавзусида вилоят семинари бўлиб ўтди.

Туман, шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари, хотин-қизлар қўмиталари раислари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, "Маҳалла" жамоат фонди вакиллари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда ёшлар иштирок этган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги "Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш, бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш, мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигини янада кучайтириш масалалари хусусида атрофлича сўз юритилди.

- Тобора глобаллашиб бораётган ушбу жиноятнинг одини олиш борасида мамлакатимизда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда, - дейди Улуғнор тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Нигорахон Жабборова. - Олиб борилаётган саъйи ҳаракатларга қарамай, айрим юртдошларимизнинг, ҳатто баъзи бир аёлларнинг одам савдоси қурбонига айланиб қолаётганлиги бизни ниҳоятда ташвишга солади. Бу борада маҳалла, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш муҳимдир. Шу маънода туманимизда ўтказилган ушбу семинар, бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

Семинар қатнашчилари туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўлимида бўлишиб, чет элдан қайтган фуқароларни ишга жойлаштириш борасидаги ишлар билан танишдилар. Шунингдек, 6-умумтаълим мактабида хотин-қизлар иштирокида "Зулматдан нур қидирган аёл" мавзусида ўқув машғулотида иштирок этдилар. Шунингдек, семинар доирасида тумандаги касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирокида "Одам савдоси - давр муаммоси", "Огоҳ бўлинг, одамлар", " Қулликка рози бўлманг", "Одам савдосига қаршимиз, биз спортни севамиз" мавзуларида расмлар ва иншолар танловлари, мавзуга оид сахна кўринишлари, ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари ташкил этилди.

- Мен ва мен каби кўплаб ёшлар ўтказилган тадбирларда иштирок этиб, одам савдоси қурбонига айланиш инсонни, айниқса, аёл зотини ниҳоятда аянчли аҳволга солиши мумкинлигини маърузалар, кўргазмали воситалар орқали янада теранроқ англадик, - дейди семинар доирасида бўлиб ўтган иншолар танлови ғолиби, тумандаги 1-умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчиси Тожихон Мамажонова. - Бундан буён тенгдошларим, ёшлар орасида одам савдосидек иллатнинг олдини олишга ҳаракат қиламан.

Ишчанлик руҳида ўтган семинарда одам савдоси қурбонига айланган кишиларга ижтимоий, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, уларнинг соғлигини муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар, айниқса, ёшларнинг турли маънавий таҳдидлар тўғрисидаги билим ва тушунчаларини бойитиш, уларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш, шунингдек, фуқароларнинг огоҳлигини, одам савдосига қарши курашиш борасидаги тушунчаларини, маҳаллаларда бу борадаги ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Якунда одам савдосининг олдини олиш бўйича мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигини ҳамда аҳоли ўртасида тарғибот ва тушунтириш ишларини кучайтириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Хосият СИДДИҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди