Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№7 дан: 12.02.2015

Намунали шифо масканлари

ДАВОНИНГ БОШИ ШИРИН СЎЗДИР

- ДЕЙДИ ТАЖРИБАЛИ ШИФОКОР МУҲАББАТХОН САРИМСОҚОВА.

Саломатлик - туман бойлик, дея бежиз айтилмаган. Инсон соғлиги ҳар недан азиз. Айниқса, фарзанд бир оҳ тортса, ота-она минг жафо чекади. Юртимизда болажонларимизнинг саломатлигини сақлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилади. Шу боис ҳам йилдан йилга болалар тиббиёт муассасалари моддий-техника базаси мустаҳкамланиб, даволаш ишлари самарали олиб борилмоқда.

Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳам кичкинтойлар саломатлигини сақлаш, даволаш ишларини намунали йўлга қўйган тиббиёт муассасаларидан бири эканлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Бош шифокор Т. Расуловнинг саъй-ҳаракати билан марказда барча йўналишларда эътиборга молик ишлар қилинмоқда. Жумладан, пульмонология бўлими фаолияти фикримизга яққол мисол бўла олади.

Бўлимда 24 нафар шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари меҳнат қилади. Ушбу бўлимга кўп йиллик тажрибага эга, малакали шифокор Муҳаббатхон Саримсоқова раҳбарлик қилиб келмоқда. Бўлим шифокорларининг сидқидилдан меҳнат қилаётганликлари боис бу ерга шифо истаб келган бемор болажонларни даволаш, уларни соғлом ҳаётга қайтариш борасида яхши натижаларга эришилмоқда. Бу албатта, бўлим шифокори Гулчеҳра Қобилова, катта ҳамшира Барнохон Яқубова, шунингдек, Гулнорахон Узоқова, Жамила Отажонова, Нигора Абдилазизова, Муқаддас Артиқова, Гўзалой Қаюмова каби қўли енгил ҳамширалар ҳамда Холида Ҳакимова, Раҳима Маҳкамова, Ёрқиной Зулфиева, Муҳайё Қодирова сингари кичик тиббиёт ходимлари, умуман, бўлим ҳар бир ходимининг аҳилликда иш олиб бораётганликлари самарасидаир.

Айниқса, бўлимда интизом, тозалик масаласига алоҳида эътибор қаратилади. Шу сабабли ҳам бу ерга кирган ҳар қандай кишининг покизаликдан кўнгли равшан бўлади.

- Бўлимимизга шифо излаб келган ҳар бир бемор болага ёрдам беришга, бу ердан соғлом чиқиб кетиши учун бор имкониятларимизни ишга соламиз, - дейди бўлим мудираси Муҳаббатхон Саримсоқова. - Бемор болажонларни даволаш билан бирга, ширин сўз билан уларнинг кўнглини кўтаришга, яхши кайфият улашишга ҳаракат қиламиз. Чунки дардга даво ширин сўздан, кайфиятнинг кўтарилишидан бошланади.

Ўз фаолиятларини ана шу тамойил асосида олиб бораётган бўлим шифокорларидан нафақат болалар, балки ота-оналар ҳам мамнун бўлмоқда.

- Ўғлим Муроджон қаттиқ оғриб қолиб, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг пульмонология бўлимига даво истаб келганимизда, бу ерда шифокорлар бизни яхши кутиб олишди, - дейди Андижон шаҳрида яшовчи Зулфияхон Ўринова. - Шифокорларнинг саъйи ҳаракатлари билан ўз вақтида зарур муолажалар олиб борилганлиги туфайли фарзандим оёққа турди. Касаллик чекиниб, ўғлим анча яхши бўлиб қолди.

Минглаб болажонлар дардига шифо улашаётган, мен каби кўплаб оналарнинг кўнглига ёруғлик ҳадя этаётган М. Саримсоқова раҳбарлигидаги ушбу бўлимнинг барча шифокорларига чексиз миннатдорчилик билдираман.

Дарҳақиқат, болалар шифокори учун оғир ҳолатда дардига даво истаб келган бемор боланинг кўп ўтмай тенгдошлари қатори ўйнаб-кулиб юрганини кўришдан ортиқ бахт бўлмаса керак. Бунинг ортида эса албатта, катта меҳнат, масъулият, фидойилик ётади. Бу борада вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази пульмонология бўлими фаолияти таҳсинга сазовордир.

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди