Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№7 дан: 12.02.2015

З. М. Бобур таваллудининг 532 йиллигига

ШОИР ИЖОДИДА ВАТАН СОҒИНЧИ

"Бобомиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Ўзбек халқининг довруғини дунёга таратган улуғ аждодларимиздан бири ўлароқ, ул зот бизнинг тарихимизни қадрлашга, келажакка буюк ишонч билан қарашга ўргатади".

И. КАРИМОВ.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур деганда кўз олдимизда ўзбек адабиётининг Алишер Навоийдан кейинги буюк намоёндаси гавдаланади. Машҳур муаррих Мирзо Ҳайдар таъбири билан айтганда, "Туркий шеърни Амир Алишердан кейин ҳеч ким Бобур ёзган даражада ёзган эмас". Дарҳақиқат, Бобур ижоди мумтоз сўз санъатимизда Навоийдан кейинги алоҳида босқични ташкил этади. У адабиётни ҳаётга, адабий тилни халқ тилига яқинлаштиради. Шоир меросининг ҳайратланарли даражада ҳаётийлиги, кўнгилга яқинлиги, туйғуларни табиий ва самимийлиги шундандир.

Бобур соҳибдевон шоир бўлса-да, унинг девони бизгача мукаммал ҳолда етиб келмаган. Ҳозиргача шоирнинг 119 ғазал, 1 маснавий шеъри, 209 рубоийси, 10 дан ортиқ туюқ ва қитъалари, 50 дан ортиқ муаммо ва 60 дан зиёд фардлари аниқланган. Девони таркибидан умумий ҳажми 270 байтдан иборат 8 маснавий ҳам ўрин олган.

Шоир ижодида Ватан соғинчи асосий мавзуга айланган. Кўплаб рубоийларида бунга гувоҳ бўламиз. Бобур ватанини кўпинча севимли бир "ёр" образи каби тасвир қилади, ёрни диёрга, ёр ҳажрини диёр фироғига тенг қўяди, бу икки образни "ёр" билан "диёр"ни кетма-кет тизади ёки бири орқали иккинчисини ифодалайди, диёрсиз ёрни, ёрсиз диёрни кўз олдига келтира олмайди. Ёридан жабр, диёридан жафо кўради, ёрни соғинади, диёрини қўмсайди:

Диёру ёрдин Бобур жафоу жавр кўп кўрди,

Хуш улким ёрдин қатъ

айлабон тарки диёр этса.

Кўпдин бериким ёру

диёрим йўқтур,

Бир лаҳзау бир нафас

қарорим йўқтур.

Шундай қилиб, шоир ижодида "ёр" образи янги моҳиятга эга бўлиб, у "диёр" образини синонимига, нисбати ва рамзига айланди.

Бобур ўз юртини қолдириб Ҳиндистонга кетганини бир "хатолик", "юзи қаролиқ" деб билади, бу ишидан қаттиқ пушаймон бўлади:

Толе йўқки жонимға

балолиғ бўлди,

Ҳар ишниким айладим

хатолиғ бўлди.

Ўз ерин қўйиб, Ҳинд сори

юзландим,

Ё раб, нетайин, не юз

қаролиғ бўлди.

Шоҳ ва шоир бўлган буюк бобоколонимиз Мирзо Бобур юрагида бир дард билан яшади. Ватанини севди, дийдорини кўришга интизор бўлди. Тақдирнинг аччиқ қисмати ўлароқ, ундан дардчил сатрлар мерос қолди. Бундай сатрлар мангуликка дахлдордир.

Хуршида РЕЖАББОЕВА,

Андижон педагогика коллежи она тили ва адабиёти фани

ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди