Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№7 дан: 12.02.2015

ШОҲ ВА ШОИР

Ўзбек адабиётининг Навоийдан кейинги забардаст вакили, буюк бобурийлар салтанатига асос солган давлат арбоби, моҳир саркарда, олим, шоир, таржимон Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзининг ҳаёти ва ижоди билан тарихда ўчмас ном қолдирган буюк инсонлардан бири эди.

1483 йил.

Февраль ойининг тонги отур,

Барчани чексиз бахт уйғотур.

Туғилди бир мард, буюк, жасур -

Заҳириддин Муҳаммад Бобур.

Умаршайх Мирзонинг саройида,

Буюк темурийлар авлодида.

Туғилди мисли яна бир Темур,

Заҳириддин Муҳаммад Бобур.

14-15 ёшларидан бошлаб ижод қила бошлаган Бобур турли жанрларда қалам тебратди. Ғазал, туюқ, рубоий, маснавий, қитъа, фардларда ҳаётини, Ватанини, севги ва садоқатни куйлади. У ўз она тилига бўлган муҳаббатини камтарлик билан баён этади:

Эрурман турк ошиқ қош

билсам форсий қани,

Десам ҳолимни билса,

форсийдан дилбарим они.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур тарихимизнинг мураккаб даврида яшади. Қудратли темурийлар салтанати емирилиб, ўрнига шайбонийлар ҳукмронлиги шаклланаётган давр эди. Она юрти Андижон жангу жадаллар ичида қолган. Шундай бир пайтда ўз юртига сиғмаган темурийзода Бобур Ҳиндистонга бош олиб кетди. У ерда буюк салтанат ўрнатди. Ўз жасорати ва адолати билан ҳинд халқининг қалбидан жой олди. Ҳинд халқининг меҳрини қозонди. Аммо дили, хаёллари билан ўз юрти Андижонни қўмсаб яшади.

Бобур ўзининг лирикаси, шунингдек, география, тилшунослик, мусиқага оид ҳамда "Бобурнома" асарида ўзбек адабиёти, илм-фани тараққиётига катта ҳисса қўшди. Орадан 5 асрдан кўпроқ вақт ўтган бўлса-да, Андижон ўз ўғлонини соғиниб яшайди. Айниқса, мустақиллик йилларида унинг номини абадийлаштириш, ижодини ўрганиш борасида жуда кўп ишлар қилинди. Андижондаги Боғи Бобурда унинг рамзий қабри, ҳайкали ўрнатилди.

Юртимизнинг барча жойларида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 532 йиллигини муносиб кутиб олиш учун катта тайёргарлик кўрилаётган бир вақтда буюк сиймонинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш биз ёшлар учун бир ибрат мактабини ўташи аниқ. Юртдошимиз номи ва ишлари билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

Юлдузой ЎРМОНОВА,

Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди