Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№7 дан: 12.02.2015

Мулоҳаза

БАХТИМИЗ ҲАМ, ТАХТИМИЗ ҲАМ ВАТАНДИР

Ватан. Ватан туйғуси. Ватан муҳаббати. Булар шундай сеҳрли қудратки, ҳар бир инсон жисмига, қалбига она сути билан киради.

Бу ёруғ оламда Ватан

биттадир,

Биттадир дунёда она

деган ном.

Ватан бу - туғилиб ўсган масканимиз, хонадонинг остонаси, ҳар биримиз учун азиз бўлган отамиз-онамиз, ака-ука ва яқинларимиздир. Бахтимиз, тахтимиз, тақдиримиз Ватан билан ҳамоҳанг эканлигини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак.

Ватан туйғуси инсоннинг ўзи билан бирга ўсиб-улғаядиган туйғудир. Тажрибангиз ортгани сари, ҳаёт дошқозонида қайнаб борганингиз сари Ватан деган нарсани чуқурроқ қадрлайдиган бўлиб қоласиз, Ватан ҳақидаги тасаввурингиз тўлишиб, кенгайиб, бойиб боради. Ватан туйғуси бутун вужудингизни қамраб олади, ҳар бир ҳужайрангизга томир ёзади. Инсон ҳам ниҳолдай гап - уни ундириб ўстирадиган она замин бор, қуёш, сув, ҳаво уни ўз неъматларидан баҳраманд қилади. Шунинг учун буларнинг бари инсон учун азиз ва ардоқлидир.

Одамзод шундай яратилганки, у бошқалардан ажралган ҳолда яшай олмайди. Бир сўз билан айтганда, ён-атрофимиздагилар, жамият кишининг ўсиб-улғайишида, умргузаронлигида истаса-истамаса, унга таянч бўлади, унинг парвозига қанот беради. Шу маънода ёшларимиз қалбига она Ватанга муҳаббат, инсонийлик туйғуларини сингдириб боришда биз педагогларнинг ўрни ва роли ниҳоятда катта бўлиш керак.

Фарзандларимизни зукко, юксак маънавиятли инсонлар қилиб тарбиялай билишимиз лозим. Уларга она Ватанимизда ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиш, ўз истеъдод ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этишлари учун кўмаклашишимиз керакки, эртага биз ўстирган ана шу ёшлар юртбошимиз таъкидлаганларидай, юртимизга таянч ва суянч бўлсин. Зотан, шоир айтганидай:

Ватан, она сўзи нақадар

лазиз,

Сенсан ҳар нарсадан

мўътабар, азиз,

Ҳурматингни сақлар ҳар

бир ўғил-қиз,

Муқаддас, мўътабар, улуғ

Ватаним.

Азиз юртдош! Бугунги тинч, фаровон ҳаётимизга миннатдорлик ҳисси билан яшайлик, инсон манфаатлари сарбаланд бўлган шу муқаддас Ватанга муносиб бўлайлик. Ҳар дам ўзимизга савол берайлик: Ватаннинг менга кўрсатган беҳисоб иноятларига, элу юрт ардоғига муносиб жавоб бера олаяпманми? Ватан олдидаги фарзандлик бурчимни тўла адо этяпманми? Шунда Ватан олдидаги бурчимиз, масъулиятимизни янада теранроқ ҳис этамиз. Ҳар биримиз ўз соҳамизда, яъни ўқишда, ишда, ижодда фаол ва фидойи бўлиб, юртимиз равнақи учун хизмат қилишга интилайлик. Бу истак ҳаётимизнинг мазмуни, бош мақсади бўлсин.

Дилором ТИЛЛАБОЕВА,

Пахтаобод педагогика коллежи ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди