Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№7 дан: 12.02.2015

Шифокор тавсиялари

АНОРНИНГ 10.ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТИ

1. Гемоглабинни кўтаради. Анор камқонликка қарши курашишда энг кучли ва самарали маҳсулот ҳисобланади. Анемия хасталигига чалинган беморларга 2 ой мобайнида бир кунда уч маҳал овқатдан олдин ярим стакандан анор шарбати ичиш тавсия этилади.

2. Қон босимини туширади. Туйилган анор доначалари гипертоникларга қон босимини туширишда энг яхши восита бўла олади. Қуритилган анор доначаларини туйиб, чой шаклида дамлаб ичилса, асаб тизимни тинчлантиради ва тиниқиб ухлашга ёрдам беради.

3. Гормонлар фаоллигини оширади. Анор доначалари таркибидаги мой организмда гормонлар мувозанатини фаоллаштириш хусусиятига эга. Агар сизда ҳайз жараёнида оғриқ кузатилса, климакс давридаги ўзгаришлардан азият чекаётган бўлсангиз, анор доначаларини чайнаш тавсия этилади.

4. Оғиз ва томоқни тозалайди. Анор пўстлоғи қайнатмаси ёки анор шарбати оғиз ва томоқ касалликлари, жумладан, ангина ва фарингит, гингвит ёки стоматитдан қолган асоратларни даволашда қўл келади. Бу муолажа оғриқни қолдириб, инфекцияларни йўқотиш хусусиятига эга.

5. Инсулинни меъёрлаштиради. Анор таркибида қанд миқдори кўп бўлмагани учун диабет билан оғриган беморларга фойдалидир. Бунинг учун овқатдан олдин бир кунда 4 мартадан олтмиш томчи анор шарбатини ичиш тавсия этилади.

6. Нурланишга қарши восита. Анор кучли радиация нурланиши бор жойда ишлайдиган ва шундай ҳудудларда яшайдиган кишилар учун ниҳоятда фойдали мева ҳисобланади.

7. Терини майинлаштиради. Агар сизнинг юз терингиз жуда ёғли, ҳуснбузар ва доғ тошишга мойил бўлса, анор пўстлоғини майдалаб қаймоқ ёки зайтун мойи билан аралаштириб музлаткичга қўйинг ва ҳафтада икки марта аралашмадан юз терингизга суртинг. Анор пўстлоғини қуритиб, туйиб, ундан теридаги йирингли яра-чақаларни даволашда ҳам фойдаланиш мумкин.

8. Меъдага қарши восита. Анор қобиғида меъда қуртини йўқотиш хусусиятига эга кўплаб фойдали моддалар мавжуд. Меъда қуртидан халос бўлиш учун анор қобиғини 6 соат давомида совуқ сувга ивитиб қўйиш керак. Сўнг ивитма ярим қуюқ ҳолга келгунича қайнатилади. Тайёр восита оз-оздан ичилади.

9. Диарея ва ич кетишида фойдали. Анор барги ва мевасида бириктирувчи моддалар борлиги боис, ундан диарея, колит ва энтероколит хасталикларини даволашда фойдаланилади. Бунинг учун катталар қуритилган ва эзилган анор қобиғини овқатдан кейин уч чойқошиқда истеъмол қилишлари, болаларга эса шу эзилмани сувга қўшиб шарбат тарзида ичириш тавсия қилинади.

10. Яллиғланишларга даво. Турли яллиғланишлар, жумладан жигар, буйрак, бўғимлар, қулоқ ва кўзлар ҳамда жинсий аъзолар яллиғланишига анор қобиғининг қайнатмаси фойдали ҳисобланади. Бунда шарбатни қуйидагича тайёрлайсиз: 2 чой қошиқ эзилган анор қобиғини бир стакан сувга қўшасиз ва 30 дақиқа мобайнида буғ ваннасида қайнатасиз. Тайёр бўлган шарбатдан кунига 2-3 марта 50 граммдан овқатдан 30 дақиқа олдин ичасиз.

Тайёрловчи: Минурахон БОЗОРОВА, шифокор.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди