Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№8 дан: 19.02.2015

29 МАРТ - ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИ КУНИ

САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти тўғрисидаги қарори асосида жойларда номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ҳотамжон Кетмоновнинг 17 февраль куни Андижон вилояти сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этган мазкур учрашувни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 2-Андижон вилоят округ сайлов комиссияси раиси О. Мирзаев очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили А. Нурматов йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ҳ. Кетмонов ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.

Дастурда мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, давлат ва жамият томонидан хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, иқтисодиётни барқарор ўсишида ижтимоий адолат ҳамда манзилли ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш, кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш самарадорлигини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш орқали юрт равнақи ва халқимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш каби йўналишларга алоҳида эътибор қаратилган.

Учрашувда Ўзбекистон халқ демократик партияси Бўз туман кенгаши раиси М. Тўйчиева, "Асакабанк" Андижон филиали бош ҳуқуқшуноси И. Солижонов ва бошқалар номзод дастури ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кўппартиявийлик асосида ўтаётгани мамлакатимизда демократия тамойилларига амал қилинаётгани, миллий сайлов тизими халқаро нормаларга тўла мос эканлигини алоҳида таъкидладилар. Сайловчиларни 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.

Шундан сўнг Хотамжон Кетмонов сайловчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берди.

Фахриддин

ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди