Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№8 дан: 19.02.2015

СОҒЛОМ ОИЛА - КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ

Инсон саломатлиги ҳамма нарсадан устун. Соғлом оила, соғлом бола эртанги куннинг пойдеворидир. Соғлом тандагина соғлом фикр дунёга келади. Шу боис ҳам мамлакатимизда аҳолининг саломатлигини сақлаш, уларнинг тиббий саводхонлигини ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги "2014-2018 йилларда Ўзбекистон аҳолисини репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида"ги қарорининг ижросини таъминлаш юзасидан ўтказилган тадбир ҳам ана шу йўналишдаги ишларга бир мисолдир.

Андижон шаҳридаги 8-сон маҳалла фуқаролар йиғинида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда "Маҳалла фуқаролар йиғинларида Саломатлик сектори фаолиятини янада такомиллаштириш" мавзусида вилоят кўргазмали ўқув семинарда вилоятдаги шаҳар ва туман ҳокимлари ўринбосарлари, хотин-қизлар қўмиталари раислари, шаҳар, туман тиббиёт бирлашмалари бош врачлари ўринбосарлари, Андижон шаҳридаги оилавий поликлиника мудирлари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний, маърифий, маънавий, ахлоқий масалалари бўйича маслаҳатчилари, маҳаллалардаги "Саломатлик сектори" раҳбарлари иштирок этиб, ана шу йўналишда олиб борилаётган ишлар хусусида атрофлича сўз юритдилар.

Семинарда иштирокчилар 8-сон МФЙ ҳамда Андижон шаҳар 3-оилавий поликлиника ҳамкорлигида "Саломатлик сектори" аъзоларининг, оила шифокорлари ва патронаж ҳамширалари олиб бораётган ишлар, меъёрий ҳужжатлар тўплами, умуман, ҳамкорликдаги ишлар билан яқиндан танишдилар.

- Шифокор ва ҳамшираларимиз маҳалладаги ҳар бир хонадон билан иш олиб бормоқда, - дейди Андижон шаҳридаги 3-оилавий поликлиника бош врачи Муҳаррамхон Раҳмонова. - Айниқса, оналар ва болалар, ҳомиладор аёллар соғлигини назорат қилиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, фуқароларнинг тиббий саводхонлигини ошириш борасидаги ишлар намунали ташкил этилган.

Шунингдек, семинарда "Ҳомиладорлик гигиенаси" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда мутахассислар томонидан бу борадаги муҳим жараёнлар, маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар, илғор тажрибалар ҳақида кенг маълумотлар берилди.

Якунда иштирокчилар томонидан ана шу ишлар самарадорлигини ошириш, айниқса, тарғибот ишлари кўламини янада кенгайтириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди, мавзуга оид буклетлар тарқатилди.

Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова иштирок этди.

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди