Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№8 дан: 19.02.2015

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ЗУЛФИЯ ТАВАЛЛУДИНИНГ 100 ЙИЛЛИГИ ОЛДИДАН

ВАФО ВА САДОҚАТ ТИМСОЛИ

Вафо ва садоқат рамзига айланган Зулфия опа сингари аёллар ҳар қандай юксак ҳурмат ва эҳтиромга муносибдир.

И. КАРИМОВ.

Ўзбекистон халқ шоири Зулфия Исроилова кўкламнинг илк кунида таваллуд топди. Хассос қалб ижодкорининг асарларидаги кўкламона ранг ва жилолар бежиз бўлмаслиги сабаби ҳам шундан бўлса керак.

Бугун юртимизнинг барча жойларида шоира таваллудининг 100 йиллик айёмини муносиб нишонлашга катта тадорик кўрилмоқда, турли учрашувлар, адабий кечалар бўлиб ўтмоқда. Бизнинг Асака иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ўтказилган "Зулфияхонимнинг ҳаёти, адабий-ижтимоий фаолияти - улкан ибрат мактабидир" мавзусидаги илмий-амалий конференция ҳам айнан шоира меросини ўрганишга бағишланди. Коллежнинг кенг ва ёруғ тантаналар залида ташкил этилган шоира ҳаёти ва ижоди акс эттирилган кўргазма барчада илиқ таассурот қолдирди. Кўргазма муаллифлари коллежнинг иқтидорли қизлари Дилафрўз Муҳаммедова, Зиёда Абубакирова, Ўғилой Ўринбоева, Мавлуда Аҳмедоваларнинг дизайн, пазандачилик, тўқувчилик ва карвин йўналишида тақдим этган ишлари ҳаммада ҳавас уйғотди. Ижодий кўргазма коллежда таълим-тарбия ишлари самарали олиб борилаётганлиги, ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун етарли шарт-шароитлар яратиб берилганидан далолатдир. Ўқув даргоҳида фаолият олиб бораётган 40 дан ортиқ фан тўгараклари ўқувчи йигит-қизлар учун дарсдан сўнг машғулот ўтишларига кенг имконият яратмоқда. Бу каби ютуқларга эришишда коллеж директори Аҳмаджон Эргашев, бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси Роҳатхон Ҳожиматова, коллеж директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ёқутхон Ўринбоеваларнинг хизматларини алоҳида таъкидлаш керак.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Раҳимахон Низамутдинова Юртбошимизнинг "Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги Қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича сўз юритди. Ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчилари Гулшаной Мирзаева, Насибахон Сиддиқоваларнинг шоира ижоди ҳақида қилган маърузалари ҳам барчани бефарқ қолдирмади. Айниқса, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Эркиной Рўзиматованинг "Давлат мукофоти мени изланишга чорлайди" мавзусидаги маърузаси тадбир иштирокчилари катта таассурот қолдирди. Андижон вилоят драма ва комедия театри санъаткори Мавлудахон Бойматова ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Мукаррама Ғанижон қизининг Зулфияхоним ҳақидаги фикрлари даврага янада файз киритди. Тадбир сўнгида намойиш этилган мусиқали дастур иштирокчиларга кўтаринкилик бахш этди.

Рўзихон ИМИНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди