Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№8 дан: 19.02.2015

МАСЛАҲАТЧИЛАР ҲАЁТИДАН

МАҲАЛЛА ФИДОЙИСИ

Жалақудуқ туманидаги Янгисор қишлоқ фуқаролар йиғинининг Жалақудуқ маҳалласи туманнинг чекка ҳудудида жойлашган. Маҳаллада 2 минг 855 нафар аҳоли, 559 та хонадон аҳли ҳамжиҳатликда истиқомат қилади.

Ҳар бир маҳалланинг фаол, етакчи одамлари бўлади. Улар ўз маҳалласининг обрўсини кўтариб турадилар. Рафиқахон Эргашева ҳам маҳалла фуқаролар йиғинида диний-маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи вазифасида иш бошлаган кезларда ана шундай обрў-эътибор топган, маҳалла ишига камарбаста фаолларга суяниб иш бошлади. Худуддаги ҳар бир хонадон аҳлининг орзу ўйлари, муаммолари унинг эътиборида бўлди. Маслаҳатчи имкон қадар ҳар бир оилада бўлиб, уй бекалари билан алоҳида суҳбат қурди.

Рафиқахон ўз вазифасини шунчаки расмиятчилик учун бажармади, балки маҳалла аҳлининг энг яқин сирдоши, кўмакчиси, фидойиси бўлиб адо этди.

- Халқимиз "бир болага етти маҳалла ота-она", "кенгашли тўй тарқамас" сингари мақолларни бежиз айтмаган, - дейди Рафиқахон. - Бу ҳикматлар замирида кўп маъно ётади. Қадриятларимиз, урф-одатларимиз, аввало, маҳаллада шаклланади. Уни замонга мослашиб, бойиб бораётгани эътиборимиздан четда қолмайди. Шу боис маҳалла фаоллари Бахтихон Эргашева, Муҳаббатхон Шарипова, Тилаволди Мадраҳимов, Ўсарбой Холматов, Шамсиддин Холматов ҳамда дастурхончилар Ҳалимахон Содиқова, Адолатхон Отахонова, Гулнорахон Содиқова, отинойилар Жамилахон Алиева, Ҳавасхон Мадраҳимова, Миножатхон Исмоиловалар билан бамаслаҳат иш тутамиз. Ортиқча дабдабабозликка берилиб, уч-тўрт кунлаб тўй ўтказилмайди. Урф-одатларимизга амал қилган ҳолда тўйлар ихчам ўтадиган бўлди. Сарполар ҳам эл қатори қилинади.

Миллий қадриятларимизни одамлар тафаккурига сингдириш, фуқаролар фаоллигини ошириш, маҳаллани ободонлаштириш борасидаги ишларда ҳам Рафиқахон ҳамиша етакчилар қаторида туради. Бу ишда маҳалла фаоллари маслаҳатчига елкадошдир.

Маҳаллада туман ҳокимлиги, "Маҳалла" жамоат фонди, "Нуроний", "Камолот" ЁИҲ, ФҲДЁ туман бўлимлари ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда қилинаётган тадбирларда маҳалла аҳлига, айниқса, ёшларга мамлакатимизда турли соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳияти, фуқароларимиз учун яратиб берилаётган имкониятлар ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб берилмоқда. Шу орқали маҳалладаги маънавий муҳит яхшиланмоқда.

- Бугунги кунда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ҳам бир қатор ишлар олиб бормоқдамиз, -дейди маслаҳатчи. - Хотин-қизларни ҳунармандчилик, касаначиликка йўналтириш борасида "устоз-шогирд" анъанаси асосида ёшларни ҳунарманд аёлларга бириктирилиб, иш ўргатилмоқда. Натижада бекор юрган йигит-қизлар сони камаймоқда.

Маҳалла худудида 4 та фермер хўжалик фаолият юритади. Аҳолининг кўпчилиги ана шу фермер хўжаликларида иш билан банд. Фермерлар Ҳасанбой Матрўзиев, Ҳотамжон Қўчқоров, Муҳаммаджон Абдунабиев, Ёқубжон Расуловлар аъзолар билан ҳамжиҳатликда иш олиб бормоқдалар. Шу боис ҳам белгиланган ишлар кўнгилдагидек адо этилмоқда. Бундан ташқари, фермерлар томонидан маҳаллани ободонлаштириш ишлари йўлга қўйилган, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган оилалар ҳамда кам таъминланганлар ҳолидан хабар олиниб, имкон қадар уларга мурувват кўрсатилмоқда.

Ҳа, маҳалла - юрт кўзгуси. Унда истиқомат қилаётган оилаларнинг кўнглига йўл топиб, керагида маслаҳат олиб, кези келса йўриғига солиб, юрт ишига камарбаста бўлаётган Рафиқахон Эргашева каби фидойи маслаҳатчиларимиз бор экан, маҳаллада ҳамиша бирдамлик, аҳиллик бўлиши шубҳасиз.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди