Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№8 дан: 19.02.2015

КЎНГИЛЛАРНИ ЗАБТ ЭТГАН СЕРИАЛ

ЁХУД "ОПА-СИНГИЛЛАР" СЕРИАЛИ БОШ ИЖОДКОРИ

АНДИЖОНЛИК АЁЛ ЭКАНЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ?

Кечагина "Ўзбекистон" канали орқали намойиш этилиб якунланган "Опа-сингиллар" сериали ёшу кексани бирдек ўзига жалб қила олди. Яқин-яқингача хориж сериалларига бўлган талаб кучли эди. Ҳозир эса юртдошларимизнинг ўзимизнинг сериалларга бўлган қизиқишлари тобора ортиб бормоқда. Ҳаётдаги турли муаммоларга муносабатлар акс эттирилган ўзбек сериаллари ёш танламаслиги билан ҳам диққатга сазовор.

Халқимизга манзур бўлган миллий сериал ижодкори андижонлик эканини кўпчилик билмаса керак. Сценарий муаллифи ва саҳналаштирувчи режиссёр Замира Бегимқулова Андижон туманидаги Янгиобод қишлоғида туғилган. Шу ерда ўрта мактабни тамомлаб, ўзи болалигидан кўнгил қўйган санъат соҳасини танлади. Бир йил вилоят театрида ишлагач, театр ва санъат олийгоҳига ўқишга кирди. Таҳсил давомида театр ва кино яратиш сирларини пухта ўрганди. Ўқишни тамомлагач, 1976 йилда Ўзбекистон телевидениесида меҳнат фаолиятини бошлади. Уни ўзига оҳанрабодек тортувчи кинорежиссёрлик соҳасини ҳам шу масканда ўрганиб борди. Ўрганганлари самараси ўлароқ йигирмадан ортиқ катта-кичик ҳажмдаги фильмларни яратди.

Замира Бегимқулова ижодида у яратган миллий сериаллар алоҳида ўрин тутади. Режиссёрнинг дастлабки уриниши беш қисмли "Гулхан атрофидагилар" деб номланди. Беш тақдирнинг гулхан атрофида жам бўлиши, турли қисмат эгаларининг ҳаёт йўллари ўз аксини топган ушбу фильмнинг томошабинлар томонидан илиқ кутиб олиниши ижодкорни яна-да илҳомлантирди.

Узоқ изланишлар натижасида янги 54 қисмдан иборат "Туташ тақдирлар", том маънодаги, биринчи миллий сериали ойнаи жаҳон юзини кўрди. Замира Бегимқулова сценарий муаллифи - Назар Эшонқул билан ҳамкорликда бор маҳоратини ишга солиб, сериални оммага тақдим қилдилар. Фильм ҳаётийлиги, қалбга яқинлиги, ўзбек оилаларидаги оддий ва содда турмуш тарзидан ҳикоя қилишлиги билан ҳам томошабинга манзур бўлди. Сочи узун қиз, ўз вақтида оила, турмуш ҳақида ўйламаган ўқитувчи қиз, фермер, раққоса каби образлар илк бор бош планга олиб чиқилди.

"Туташ тақдирлар" асаридан сўнг хориж сериалларига бўлган қизиқиш кескин тушиб кетди. Киносаноатимизда сериаллар суратга олиш ишлари жадаллашиб кетди. Бироқ сериал сон жиҳатдан ҳам, сифат жиҳатдан ҳам ўз мавқеини бошқа сериалга бўшатмади. Фақатгина орадан олти йил ўтгач, бу рекорд янгиланди. Экранда янги 140 қисмдан иборат "Опа-сингиллар" сериали пайдо бўлди. Фильм ривожини оила даврасида, ёшу қари бирдек ҳаяжон билан кузатади. Сериал ҳаётийлиги, ролларга актёрларнинг тўғри танланганлиги билан эътиборни тортади. Режиссёрнинг маҳорати сабаб минглаб мухлисларнинг олқишига сазовор бўлган сериал воқеаларига томошабин гўё сингиб кетади.

"Опа-сингиллар" сериали тадбиркорларга ҳам қўл келди. Сон-саноқсиз дисклар, рангли суратлар, фильм актёрлари акс эттирилган календарлар бозори чаққонлашди. Сериал бугун энг сара миллий кинофильмлар қаторидан ўрин олди. Сценарийнинг пухталиги, режиссёрнинг маҳорати, ўзига хос мусиқа, гўзал тасвир сериалнинг ютуғи бўлди. Унинг яратувчиси Андижон фарзанди эканлиги эса қалбимизни фахрга тўлдиради.

Сериалга саундрек сифатида танланган қўшиқ ҳам инсонда ажиб туйғуларни уйғотади:

Ҳаёт гўзал, яшамоқ

тотли,

Маржон каби тизилгай

йўллар.

Бир-бирига улашса

шодлик,

Ака-ука, опа-сингиллар...

Кибриё ИСМОИЛОВА, Андижон тумани

агросаноат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди