Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№8 дан: 19.02.2015

МУТАХАССИС МИНБАРИ

РИЭЛТОРЛИК ФАОЛИЯТИ ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикасининг "Риэлторлик фаолияти тўғрисида"ги қонуни асосида мамлакатимизда ана шу йўналишдаги ишлар кўлами тобора ортиб бормоқда.

2011 йил 23 июндан кучга кирган ушбу қонун фуқаролар ва барча юридик шахсларнинг кўчмас мулклар бўйича фаолиятларини тартибга солади, уларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилади.

Айни кунда кўчмас мулк бозорида етакчи ўрнига эга бўлган "KO'CHMAS MULK SAVDO XIZMATI" МЧЖ томонидан риэлторлик фаолиятининг барча йўналишлари бўйича фуқаролар ва юридик шахсларга хизмат кўрсатилмоқда.

Риэлторлик фаолиятининг асосий мезони - кўчмас мулк бозорида профессионал даражада фаолият кўрсатиш, кўчмас мулклар билан боғлиқ операцияларда фуқароларга, ишбилармонларга зарур ва тенг шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, савдоларни ўтказишда ошкоралик, шаффофлик, оммавийлик, ҳалол ва соғлом муҳитни шакллантиришдир.

Хусусан, жамият томонидан буюртмачиларнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, шартномалар асосида аукцион, оммавий оферта, тўғридан-тўғри савдолар ташкил килиниши йўлга қўйилган.

Аукцион савдоларида юридик ёки жисмоний шахслар катнашиши мумкин. Бу савдо тури очиқ ёки ёпиқ ҳолда ташкил килинади. Очиқ аукцион савдосида истаган шахс, шу жумладан, чет эл фуқаролари ҳам қатанашиши мумкин. Ёпиқ аукцион савдоларига фақат таклиф қилинган шахсларгина қатнаша олади.

Оммавий оферта савдолари ҳам алоҳида хусусиятга эга. Бу савдода талабгорларнинг акцепт аризалари оферта савдоси комиссияси томонидан кўриб чиқилади, энг юқори баҳони таклиф қилган иштирокчи савдо ғолиби деб топилади.

Тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан ташкил қилинадиган савдоларда сотувчи ва сотиб олувчилар музокара олиб борадилар, унда тўлов шартлари, муддатлари, мулкни топшириш-қабул қилиш билан ва бошқа мулкий муносабатлар музокаралар орқали ҳал этилади. Бундай савдода риэлторлик ташкилоти савдо ташкилотчиси сифатида фаолият олиб боради.

Юқоридаги савдо турларини белгилашда сотувчи ўз хоҳиш-истагидан келиб чиқиб, шартнома асосида амалга оширади. Бундан ташқари, жамиятнинг шартнома асосидаги ахборот-маслаҳат хизматлари, уй-жой бозорини ривожлантириш орқали фуқароларга риэлторлик хизматларини кўрсатиш ҳам ўзининг ижобий самараларини бермоқда.

Жамиятнинг Андижон вилоят филиали фаолияти таҳлил қилинганда, шуни кўриш мумкинки, 2014 йилда тадбиркорлар томонидан савдо ва маиший хизмат бинолари ҳамда ишлаб чиқаришга мўлжалланган кўчмас мукларни сотиб олишга қизиқиш юқори бўлди. Ўтказилган аукцион савдоларда 26 та, тўғридан-тўғри музокаралар орқали ташкил этилган савдоларда 95 та, жами 121 та кўчмас мулклар бўйича савдо битимлари имзоланди, уларнинг бошланғич қиймати 4 407 607 681 сўмни, сотилиш қиймати эса 5 155 573 980 сўмни ташкил этди. Савдоларда 214 нафар фуқаро ва тадбиркорлар қатнашди.

Шунингдек, шаҳар ва туманлар суд ижрочилари бўлимлари томонидан ким ошди савдоларига қўйилаётган кўчмас мулклар, хўжалик судларининг ҳал қилув қарорлари билан банкротлиги эътироф этилган корхона-ташкилотларнинг кўчмас мулклари савдоларини ташкил этиш борасида ҳам фаол ишлар олиб борилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, риэлторлик хизматлари кўрсатиш борасидаги ишлар сифати ва савиясини ошириш орқали юртимиз иқтисодиётини юксалтириш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз.

Воҳиджон МАТКАРИМОВ,

"KO'CHMAS MULK SAVDO XIZMATI" МЧЖ

Андижон вилоят филиали бош мутахассиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди