Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№8 дан: 19.02.2015

ШУКР НЕЪМАТЛАРНИ ЗИЁДА ҚИЛАДИ

Ислом дини ҳамиша инсонларни берилган неъматларга, яхши-ёмон кунларга, дарду қувончга шукр қилиб яшашга чақиради.

Орамизда синов учун берилган қийинчиликка чидай олмай, ношукрлик қилиб, тақдирини, замонни айблаётган кимсалар ҳам бор, шу билан бирга, оғир дард ёхуд айрилиқ азобини чекаётиб ҳам тилидан шукрни қўймаётган одамларнинг борлиги қалбларга нур беради. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай баён келтирилади: "Ва яна эсланг, вақтики Парвадигорингиз хабар беради. Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, зиёда қилурман сизларга. Ва агар ношукрлик қилсангиз, албатта, менинг азобим жуда ҳам қаттиқдур" ("Иброҳим" сураси, 7-оят).

Муфассир Ибн Касир (р.а.) "Тафсирул Қуръонил аъзим" номли китобида тафсирида қуйидаги ҳадисни келтиради: "Албатта, банда қилган гуноҳлари сабабли ризқдан маҳрум бўлади".

Бу хусусда яна шундай ривоят келтирадилар: "Бир куни Расули акрам (с.а.в.)нинг ҳузурларидан бир соил (тиланчи) ўтди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) унга бир дона хурмо ҳадя қилдилар. Соил ҳадяни оз санаб, ғазаби келиб қабул қилмади. Сўнгра бошқа бир соил келди. Унга ҳам сарвари коинот бир дона хурмо ҳадя этдилар. У бир дона хурмони расулуллоҳ (с.а.в.)дан деб муҳаббат ва шукроналик билан қабул қилди. Шунда у зоти шариф жория Умму Салама (р.а.) га ҳузурларидаги 40 тангани шу соилга беришликни буюрдилар".

Юқоридаги ояти кариманинг "Агар ношукрлик қилсангизлар, менинг азобим жуда қаттиқдур" деган мазмундаги қисмида айтадиларки, "Албатта, азобнинг қаттиғи дунёда неъматни олиб қўйиш ва охиратда дўзах азоби билан бўлади". Бу баённинг маъноси шуки, инсон ўзига берилган неъматга шукр қилиши ўша неъматнинг янада зиёда бўлишига сабаб бўлади.

Бугунги тинч-тотув кунларимизга шукрона айтиб яшаш ҳар бир юртдошимиз учун фарздир. Чунки, бугун юртимиз тинч, ҳаётимиз тўкин, фуқароларнинг эмин-эркин яшаши, меҳнат қилиши учун кенг имкониятлар яратиб берилган. Бундан нафақат фахрланишимиз, балки шу кунларга шукроналик келтиришимиз жоиздир.

Бугун жаҳоннинг қайсидир давлатларида бўлаётган нотинчликлар, тўполонларни кўриб, озод ва обод юртимиз тинчлигига, кунларимиз осуда ўтаётганига шукрона айтишдан чарчамайлик. Юртдошларимизни Аллоҳ Таоло ҳидоятда собит қилсин, ношукрлик балосидан барчимизни Яратганнинг ўзи сақласин.

Ҳожиакбар ЯҲЁЕВ,

Андижон шаҳридаги

"Зубайр ибн Аввом"

жомеъ масжиди имоми.

Шаробиддин МУСАБОЕВ,

Андижон шаҳридаги

"Абу Хурайра" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди