Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№8 дан: 19.02.2015

ЎҚИНГ, ҚИЗИҚ

"МЕРСЕДЕС" - САМО, ЕР ВА СУВДАГИ ТЕНГСИЗ ГЎЗАЛ

1884 йилда франциялик Делямар-Дебутвил ва Маланден ҳаракатланадиган биринчи конструкцияли машина яратиб, уни ишлаб чиқариш учун патент олдилар. Аммо бунинг уддасидан чиқиш кашфиётчилар учун бироз оғирлик қилди. Шундан сўнг австриялик Маркус ёғоч ва металдан иборат автомобиль яратиш ғоясини олдинга сурди. Аммо муаллифлик ҳуқуқини ўз вақтида расмийлаштириш осон кечмаганлиги сабабли бироз вақт ўтгач, унинг қизиқиши сўнади. Жаҳонга машҳур "Мерседес" автомобилига ҳам худди ўша пайтларда асос солинганди.

"МЕРСЕДЕС"НИНГ

ВАТАНИ - ГЕРМАНИЯ

1885 йилда германиялик муҳандис Готтлиб Даймлер бензин билан ишлайдиган мотор ёрдамида юрадиган машина ишлаб чиқариш учун патент олишга эришади. Худди ўша пайтларда Даймлернинг яна бир ватандоши Карл Бенц ҳам худди шундай патент олиш учун бошқа бюрога ариза берганди. Ва натижада... ҳар иккаласининг ҳам талаби қондирилиб, ижобий кутиб олинади.

Даймлер "конструкция"нинг дастлабки синовларини кечалари, кўчада одамлар камайган вақтларда амалга оширарди. У дастлабки маҳсулотларини ўз юрти Германияга эмас, Францияга сотишни бошлайди. Чунки ўша пайтларда Германиядаги сиёсий вазият ва халқнинг иқтисодий аҳволи яхши эмасди.

"МЕРСЕДЕС"

НИМА ДЕГАНИ?

Бир куни "Даймлер" фирмасининг Франциядаги вакили Эмиль Еллинек бошлиқнинг олдига кириб:

- Машиналарингиз номини қизимнинг исми билан атасаларингиз яхши бўларди, - деган таклифни билдиради.

- Қизингизнинг исми нима? - деб сўрайди Даймлер.

- Мерседес.

- Нега энди машинани бу ном билан аташим керак? Таклифингизни асослаб беринг, - деди Даймлер.

Вакил ўз таклифини амалга ошириш учун фикрини ҳар томонлама асослаб беради. Гуёки янги ишлаб чиқарилаётган машиналар "Мерседес" номи билан аталса, бозори чаққон бўлиб, Даймлер фирмаси бутун дунёда шуҳрат қозонармиш. Чунки "Мерседес" сўзи, самода ҳам, ерда ҳам, сувда ҳам тенгсиз гўзаллик" деган маънони билдираркан. Хуллас, франциялик вакил Даймлерни ўз фикрига ишонтиради. Биринчи марта 1901 йилда машиналар унинг қизи Мерседес номи билан чиқарилди.

ШУҲРАТ КЕЛТИРГАН ИСМ

Орадан йигирма йилдан ошиқ вақт ўтгач, "Даймлер" ва "Бенц" фирмаларининг эгалари ҳар иккала фирмани бирлаштиришга қарор қилишди. Улар шу давргача "Даймлер" фирмасига чиндан ҳам яхшигина шуҳрат келтирган "Мерседес" сўзини ҳам ёддан чиқармадилар.

1926 йилда икки бирлашган фирманинг машиналари "Мерседес-Бенц" номи билан чиқарила бошланди. Шу билан бирга, машинанинг машҳур белгиси - туғроси ҳам пайдо бўлди: ундаги уч тарафни кўрсатган бўлаклар - само, ер ва сувда тенгсиз гўзал, деган маънони билдиради.

Бугунги кунда "Мерседес-Бенц" номи бутун дунёда машҳур. Бунга замин яратган омилларни у ҳамон ўз гўзаллиги билан асраб келмоқда.

Фарзона БОНУ nайёрлади


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди